Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


,, ЭЛЕГАНТ" ЎЗ БИНОСИГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2022-06-08 08:43:43    33

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвонда   ,, Элегант" ўқув марказининг ўз  ўрни бор. Саккиз йиллик фаолияти давомида марказда 4840 нафар уй ҳамшираси, 3200 пазанда қизлар касб-ҳунар ўрганиб,  ҳаётга йўлланма олдилар. Ўтган йиллари марказ жойдан-жойга кўчиб, ижарада ишлаб келарди. Марказ раҳбари Гулноза Мадумарова ўз биноси бўлиши учун астойдил курашди. Ёзёвон тумани ҳокимлиги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят бошқармаси мутасаддилари тадбиркор аёлни қўллаб-қувватладилар. Бир йилда шинамгина бино қуриб битказилди.    --Янги бинода фаолиятимизни кенгайтириб, рус, инглиз, араб тиллари, ментал арифметика, тикувчилик курсларини ҳам очамиз,-дейди тадбиркор.     Бугун марказ биноси тантанали очилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосарлари, маслаҳатчилари, маҳалла, хотин--қизлар бўлими мутасаддилари  қатнашдилар. Тадбиркорнинг фаол фаолияти учун туман ҳокими фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди. 
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.