Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАР УЙИ ОЧИЛДИ
2022-05-31 19:24:15 383
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси туман бўлими Ёзёвондаги фаол жамоат ташкилотларидан саналади. Мана туманда ,, Истеъмолчилар уйи"нинг очилиши бунга мисолдир. Федерация Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги ,, 2021-2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармони ва тасдиқланган йўл харитасида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жамоатчилик ташкилоти сифатида турли лойиҳа ва ташаббусларни илгари суриб келмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири бу ,, давлат+фуқаролик жамияти институтлари+тадбиркорлик субъектлари" тамойилига асосланган ҳолда ишлаб чиқилаётган ,, Истеъмолчилар уйи " лойиҳасидир.
Бугун ана шу лойиҳа билан Ёзёвон туманида давлат шерикчилик асосида бунёд этилган ,, Истеъмолчилар уйи " тантанали очилди. Очилиш маросимида туман ҳокими Дилшоджон Джалилов, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсақов ва бошқалар сўзга чиқишиб, бу мўъжазгина замонавий бино кўп йиллар истеъмолчиларга хизмат қилишини тилашди. Айтиш керакки, вилоятда тадбиркор томонидан 850 миллион сўм сарфланиб, давлат шерикчилиги асосида қурилган биринчи ,, Истеъмолчилар уйи " Ёзёвонда бўлди. Маъмурий бинода Истеъмолчилар кутубхонаси ҳам жойлашган. Бугун бу ерга келган меҳмонлар кутубхонага китоблар совға қилишди. Янги бинода журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ҳам ташкилланди. Бошқарма бошлиғи ўринбосари Ғайратжон Маматқулов ,, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда уни амалиётга тадбиқ қилиш бўйича тушунчалар берди. Тадбир зўр бўлди. Истеъмолчилар ,, вазири", вилоятлар бошқармалари бошлиқлари Ёзёвонда шундай бино бунёд этилганини фақат олқишладилар.
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.
Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.