Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Фуқаролар йиғинлари раислари сайлови ҚАТОРТОЛДАН БОШЛАНДИ

×

 2022-05-16 16:01:43    344

PDF yuklash
Chop etish


Қатортол маҳалласи Ёзёвоннинг дарвозаларидан бири. Вилоят маркази, Марғилон шаҳри, Қўштепа туманидан Ёзёвонга Қатортол орқали келинади. Маҳалла бир томони Қўштепа, иккинчи томони Тошлоқ туманлари билан чегарадош. Кўплаб тадбирлар Қатортолда биринчи бўлиб ўтказилади.
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови ҳам туманда биринчи бўлиб, Қатортол маҳалласидан бошланди. Сайлов кўргазмали семинар тарзда ташкил этилди. Унда сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси аъзолари, маҳаллалардаги ишчи гуруҳ раислари, ОАВ вакиллари таклиф қилинди.
Сайловни ишчи гуруҳ раиси Рўзимат Исақов бошлаб берди. Раисликка номзодлар 20-мактаб директори Мухторжон Отажонов, 18-мактаб директори ўринбосари  Авазхон Ҳакимов, хусусий  тадбиркор  Шавкатжон Холматов вакиллар олдида ўз дастурларини баён қилдилар.
Овоз бериш натижаларига кўра, Мухторжон Отажонов энг кўп овоз олиб, Қатортол МФЙга раис этиб сайланди.
Сўзга чиққанлар узоқ йиллар маҳаллага раислик қилган Алижон Мирзакаримов меҳнатларини тилга олишиб, раҳматлар айтишди. Янги сайланган раис Муҳторжон Отажонов ишларига муваффақиятлар тилашди.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Маҳмуджон ОЛИМОВ суратлари.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ