Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИ МУСТАҲКАМЛАНЯПТИ

×

 2022-04-25 18:22:41    332

PDF yuklash
Chop etish


 Ободонлаштириш бошқармаси тумандаги энг катта армияга эга жамоа саналади.  150 нафар ишчи-ходимларни атрофига бириктирган бошқарманинг моддий-техника базаси йилдан-йилга мустаҳкаиланиб боряпти.      Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ,, Аҳоли  пунктларини ободонлаштириш соҳасида ишлар самаоадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан ўтган йили тўртта махсус техникалар сотиб олинганди. 
    Қарор ижросини таъминлаш мақсадида вилоят маҳаллий бюджетидан  ,, Исуси"  юк машинаси сотиб олинди. Шунингдек  бошқарма бюджетдан ташқари,  хизмат кўрсатиш орқали  топган маблағи ҳисобига  ,, Лочин"  мотореллори ҳамда майса ўриш механизми сотиб олинди. 
    Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлчилигида сектор раҳбарлари техникаларни эгаларига тантанали топширдилар.      --Бу техникаларни ободонлаштириш ишларида мақсадли ишлатиш ва кўз қорачиғидек асраш зарур,- деди туман ҳокими. 
     Яқин-яқингача  ,, комхоз"нинг ҳамма жойидан мой томиб, тутаб юрадиган иккита трактори бўларди. Замонлар ўзгарди. Мана бугун топширилган машина билан ободонлаштириш бошқармасидаги махсус техникалар сони саккизта бўлди. 
   

Ёзёвон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.