Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёзёвон туман ҳокимлиги молия бўлими мудири С.Мирзаевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрель кунги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарори ижроси юзаси
2022-04-22 17:17:04 388
Ҳурматли сессия қатнашчилари, депутатлар, туман фаоллари!!!
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил 01.01.2021 йил ҳолатига эркин қолдиқ маблағи 1162.7 млн сўмни, 2021 йил 1-чорак, 2-чорак маҳаллий бюджети даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисми 6 434.5 млн сўмни ташкил этган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрель кунги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнида туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан 2021 йилда бюджетида тасдиқланган эркин қолдиқ маблағи ҳамда
1-чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан умумий кўшимча манбаларнинг 10% миқдори яъни 301.3 млн сўм, 2 чорак даромадларининг режасининг ошириб бажарилган қисми хисобидан қарорга мувофиқ қўшимча манбаларнинг 30% миқдорида, яъни 1 365.0 минг сўм маблағ туман ҳокимининг фармойишларига асосан “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” даромадлари манбасини шакллантириш учун йўналтирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.09.2021 йил кунги “Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 5250-сонли Қарорига мувофиқ “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали келиб тушган таклифлар сони 100 тадан ортиқ бўлганлиги сабали, қўшимча 500,0 млн сўм маблағ ажратилди.
Натижада, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5072-сонли ҳамда ПҚ-5250-сонли қарорларига асосан туманда ташкил этилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”да умумий жами 2 166,3 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.
Туманда “Ташаббусли бюджет” жараёни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5072-сонли ҳамда Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг 2021 йил 15 апрелдаги VI-XXVIII-175-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги низом талабларига асосан ўтказилди.
Низом талабларига мувофиқ жамоатчилик фикри асосида таклиф бериш жараёнида фуқаролардан жами жами 60 млрд 992 млн. сўмлик 120 та таклифлар келиб тушган бўлиб:
- 26 млрд. 940 млн. сўмлик 46 та таклиф такрорий бўлганлиги ҳамда таклиф белгиланган тартибга мос эмаслиги учун рад этилди;
- Ҳар бир рад этилган таклиф бўйича таклиф киритган фукароларнинг шахсий кабинетига рад этишнинг асосланган сабаблари тўғрисида хабарнома юборилди;
-34 млрд. 52 млн. сўмлик 74 та таклифлар, масъуллар томонидан кўриб чиқилиб овоз бериш босқичига ўтказилган.
Жараён натижаларига кўра “Энг кўп” овоз тўплаган 7 та таклифлар “Очиқ бюджет” ахборот портали томонидан автоматик тарзда ғолиб деб топилди ҳамда ушбу таклифларни молиялаштириш бўйича “Фуқаролар ташаббуси жамғарма”сидан жами 2 166,3 млн.сўм маблағлар ажратилиб, “Фукаролар ташаббуси жамгармаси”дан ушбу маблағлар танлов ғолиби муассасаларига ўтказиб берилган.
Жумладан;
- Халк таълими тизимидаги 2 та ташкилотга таъмирлаш ишлари учун 504,5 млн.сум маблағлар ажратилган;
- Ободонлаштириш тизимига ички йўлларни таъмирлаш ишлари учун 681,8 млн.сўм маблағлар ажратилган;
- Тумандаги 7 та МФЙ биноларини таъмирлаш ишлари учун 980,0 млн.сўм маблағлар ажратилган.
2021 йил якунида танлов ғолиблари томонидан лойихада кўрсатилган таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, тежалган маблағлар ҳисобидан 99.2 млн сўм маблағ “Фуқаролар ташаббуси жамғарма”сига қайтарилди.
Шунингдек, “Ташаббусли бюджет” жараёни натижаларига кўра ғолиб таклифлар орасида бюджет ташкилотларига тегишли таклифларнинг улуши юқорилиги ва бунинг келиб чиқиш омиллари таҳлил қилинганда, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан тасдиқланган “Туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги низомларда бюджет ташкилотларининг муамолари бўйича фуқаролар томонидан илгари сурилаётган ташаббусларга нисбатан чекловлар йўқлиги ҳамда ушбу ташкилотларда овоз йиғиш бўйича маҳаллаларга нисбатан контингент юқорилиги сабаб бўлганлиги аниқланди.
Этиборингизга, 2022 йилда ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” жараёлари тўғрисида маълумот бериб ўтсам.
“Ташаббусли бюджет” жараёларида ташаббускор фуқароларга овоз йиғишда тенг имкониятлар яратиш, биринчи навбатда аҳолини қийнаб келаётган инфратузилма муамолари яъни ички йўлларни таъмирлаш, сув, газ ва элекр таъминотларини яхшилаш ҳамда маҳаллаларни ободонлаштириш каби муамоларни молиялаштирилишига йўналтирилишини таъминлаш мақсадида “Фуқаролар ташаббуси жамғарма”сига 2022 йил 1 чорак учун жами 4 985,4 млн.сўм ажратилмоқда.
Жумладан;
“Фуқаролар ташаббуси” жамғармасида 2021 йил давомида жамғармада шаклллантирилган маблағлар қолдиғи ҳамда 2021 йил маҳаллий бюджети даромадларининг режадан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан умумий жами 1 289.2 млн сўм, 2022 йилда давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажати 126 032,0 млн сўмни ташкил этгани ҳолда
5 фоизи 6 301,6 млн сўм, ушбу маблағнинг 3 150,8 млн сўми 2022 йил
1 чорагига, 3 150,8 млн сўм маблағ жорий йилнинг 2 чорагига режалаштирилган. Натижада 2022 йил феврал ойи учун давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағидан 3 150,8 млн.сўм, шунингдек, 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари хисобидан 545.4 млн сўм ҳисобига жами 4 985.4 млн сўм шакллантирилган
“Фуқаролар ташаббуси” жамғармасида ажратилган ушбу маблағларни, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари билан тасдиқланган низомга айрим қўшимча меъзон ва талаблар киритилишини талаб этмоқда.
Жумладан,
“Туман маҳаллий бюджети маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида”ги низомнинг
17 бандини қуйидаги кичик бандлар билан тўлдириш:
“жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар давлат дастурларига киритилиб амалга оширилиши режалаштирилган ҳамда бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар бўйича харажатлар сметасида кўтарилган муаммо ечими бўйича маблағлар назарда тутилган бўлмаслиги;
бюджет ташкилотлари жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларнинг фақат биттасида таклиф объекти сифатида иштирок этишлари мумкин.
бюджет ташкилотлари жамоатчилик томонидан билдирилган таклифлар объекти сифатида бир марта иштирок этиб, ғолиб деб топилган бўлса ҳамда “Фуқаролар ташаббуси” жамғармасидан ушбу лойиҳа ечими бўйича маблағ ажратилган бўлса, ушбу бюджет ташкилотларининг кейинги 24 ой ичида ўтказиладиган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида таклиф объекти сифатида иштирок этишлари мумкин эмас.”
Ёзёвон туман ҳокимлиги
молия бўлими мудири С.Мирзаев