Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
НАВРЎЗ ШУКУҲИ
2022-03-24 10:10:06 420
Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар туман марказий истироҳат боғи ва ўйингоҳда давом этди.
Унда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов байрам қатнашчиларини ушбу айём билан муборакбод этди. Шундан сўнг байрам тадбирини олиб бораётган "Рухсор" телеканали сухандонлари навбатни куй ва қўшиқларга бердилар. 28-мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари, туман бўлтми бадиий ҳаваскорлари байрам даврасини ўзларининг қўшиқ ва рақслари билан қизитдилар.
Байрам тадбирининг иккинчи қисмини таниқли сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқов ўзининг ичакузди латифалари билан бошлаб берди. Шундан сўнг навбат таниқли хонандаларга берилди. Баҳодир Мамажонов, Шоҳсанам Мирзаева, Абдужалил Қўқонов ижросидаги қўшиқларга байрам иштирокчилари рақсларга тушдилар.
Истироҳат боғида маҳаллалар ошпазлари ош танлови ўтказдилар. Аёллар эса баҳор таомлари пишириб дастурхонларга тортдилар. Секторлар ҳам ўзларининг байрам дастурхонларини тузаб, меҳмонларга тортиқ қилдилар. Мактаб ва боғчалардан келтирилган гуллар ва қушлар Наврўз байрами тароватини янада оширди.
Наврўз тантаналари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида, хонадонларда давом этяпти.
"Марказий Фарғона" мухбирлари.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ