Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилди

×

 2022-01-31 09:10:59    429

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2021 йил 30 ноябрда «Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун имзоланди.Қонунга асосан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 12 та ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.Киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.Муқаддам ҳар қандай кўринишда транспорт воситаси ҳайдовчиларининг телефондан фойдаланиши тақиқланган бўлса, эндиликда ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқаришга ҳалал бермайдиган воситалар орқали телефондан фойдаланишлари мумкин.Авваллари ҳам қонунчиликда бўлган, аммо қўлланилишида кўплаб ноаниқликлар ва зиддиятларга олиб келган қоида аниқлаштирилди.Унга кўра, ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 км/соат чегириб ташлаб жазо қўлланилади. Масалан, аввал тезликни 20 км/соатгача ошириб юборишда 5 км/соат чегириб ташлаб ҳисобланса-да, тезликни 20 км/соатдан – 40 км/соатгача ошириб юборилганда эса 5 км/соат тезлик чегириб ташланмас эди. Эндиликда бу қоида тўлиқ татбиқ этилиши белгиланди.Ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди. Мазкур тартиб 2022 йил 1 мартдан кучга киради.Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди. Илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди.Автомобилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 7 баравари этиб белгиланди. Илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди.

Рахматжон Арапов,

жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.