Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ – УЗОҚ МУДДАТЛИ ВА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ЖАРАЁНДИР

×

 2022-01-28 11:20:29    358

PDF yuklash
Chop etish


Барчамизга маълумки  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 2015 йил 10 июндаги «2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш» борасидаги дастури  доирасида  аҳолини  ва уй-жой фондини рўйхатга олиш  мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655-сонли Фармони  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020  йил 11 ноябрдаги 710-сонли «Ўзбекистон Республикасида  2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга  тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори  қабул қилинди.            

Мазкур ҳужжатларга асосан республикамизда 2023 йилда аҳолини рўхатга олиш ўтказилади.

Аҳолини рўйхатга олиш  компанияси узоқ муддатли ва кенг қамровли жараёндир. Унда аҳоли сонининг аниқ ҳисоблаб чиқилиши,  ҳисобга олиш даврида аҳолининг жинси, ёши, миллати, оилавий аҳволи, маълумоти, фуқаролиги, ҳаёт даражаси, яшаш  шароити, бандлиги, уй-жой фонди ва ижтимоий-иқтисодий ҳусуссиятлари бўича якка тартибда   ҳисобга олишни ўз ичига олган.

Аҳолини рўйхатга олиш келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз рўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли асос бўлиб хизмат қилади.

Қарорда  Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўхатга олиш 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилади.

 1-5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);

6-10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);

11-22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб, аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);

23-25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).

Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш  уч босқичда амалга оширилади:

Биринчи босқичда (3 йилга яқин даврда) сиёсий  тадбирга тайёргасрлик кўрилади;

Иккинчи босқич (10 кундан 60 кунгача бўлган даврда)  бевосита аҳолини рўйхатга олиш жараёни  амалга оширилади;

Учинчи босқич (2 йилдан 3 йилгача бўлган даврда)  аҳолини рўйхатга олишга доир бирламчи маълумотларни тўплаш, уни автоматлаштирилган тизимда қайта ишлашга тайёрлаш, аҳолини рўйхатга олишга доир дастлабки натижаларни эълон қилиш ва тарқатиш.

  Ҳукумат  қарори  мазмун-моҳияти ва мақсадини кенг тарғиб қилиш ва режалаштирилган ишларни тизимли амалга оширишда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, жойлардаги статистика бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида ўқув семинарлари  ташкил этилмоқда.

   Мамлакатимизда ўтказилаётган аҳолини рўйхатдан ўтказиш тадбирида  барча юртдошларимиз фаоллик кўрсатадилар деган умиддамиз.

 

А.АРАПОВ,

туман статистика бўлим бошлиғи.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ