Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Янги Ўзбекистон” массиви ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
2022-01-24 09:04:45 485
2022 йилнинг 21 январи Ёзёвон тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзиладиган бўлди. Шу куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Янги Ўзбекистон” массивларини қуриш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Юқори Сойбўйи МФЙда қурилиши режалаштирилган “Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига старт берилиб, тамал тоши қўйилди.“Янги Ўзбекистон” массиви қурилишига тамал тоши қўйишга бағишланган тадбирни туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очиб, сўзни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаровга берди.–2021 йил қанчалик мураккаб йил бўлишига қарамай, Ёзёвон туманида барча соҳаларда муваффақиятга эришилди, – деди вилоят ҳокими. – Албатта, бунинг таг замирида катта меҳнат ётади. Асосан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган Ёзёвонда катта саноат корхоналари йўқ. Президентимизнинг сайловолди дастурларида Ёзёвонда “Янги Ўзбекистон” массивини бунёд этиш кўзда тутилганди. Мана бугун ана шу хайрли ишнинг бошида турибмиз. Вилоятда биринчи бўлиб, массив қурилишлари Ёзёвонда бошланяпти. Ёзёвон Фарғона вилоятининг дарвозаси. Экин майдонидан қурилиш учун ер ажратиш осон бўлмади. Президентимизга раҳмат. Ўзлари бу ишга бош бўлдилар. Бу йил 33 та уй қурилади, дейиляпти. Лекин бу марра марра эмас. 50-60 та қуриш керак. Вилоятимизда бир йилда аҳоли сони 100 мингга кўпайяпти. Уларга уй-жой керак. Келажакда 20-30 қаватли уйлар қурилади. Бу давр талаби. Мана қуриладиган мазкур массивда барча инфратузилма объектлари бўлади. Мактаб, боғча, дам олиш масканлари, маданият саройи, ўйингоҳ, кичик саноат зонаси, иссиқхоналар. Демак бу ерда яшовчилар учун ишлашга, дам олиш учун имкониятлар ҳам яратилади.Тамал тоши қўйиш маросимида вилоятдаги қурилишга дахлдор мутасаддилар, туман сектор раҳбарлари, ташкилот, корхона бошлиқлари, МФЙлар раислари, оқсоқоллар, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар. Тадбирда вилоят ҳокими туманимизнинг ҳурматли оқсоқоллари ва қурувчилар билан суҳбатлашди.Хайрли иш олдидан қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди.Катта хайрли ишга барака тилаб, дуо қилинди.Қудратли техникалар ишга тушиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилди.
Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ,
Раҳматилло ШОДМОНОВ.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ