Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Хайрулла БОЗАРОВ: РEЖА НИСБИЙ, МАҚСАД МАНФААТДОРЛИК.

×

 2021-12-29 10:05:17    376

PDF yuklash
Chop etish


 2021 йилда фермерларимиз баракали меҳнат қилдилар. Шартнома асосида 23 минг 200 тоннадан зиёд сара дон, 17 минг 560 тоннадан ошиқ пахта сотдилар.   Вилоят ҳокими Хайрулла Бозаров келгуси йил мавсуми учун мавжуд қишлоқ хўжалиги техникалари таъмирлаш, созлаш ишларининг якуний жараёнларини кўздан кечириш ва қабул қилиш мақсадида туманимизда бўлганида фермерларимиз меҳнатини юқори баҳолади.   Ҳайрли ишлар олдидан қуръон тиловат қилиниб, жонлиқ сўйилди.   -Мана, ёзёвонлик фермерлар ўтган йилига нисбатан икки минг тонна ошиқ пахта сотиб, ҳосилдорликни ўртача 37 центнерга олиб чиқдилар – деди вилоят ҳокими. – Бу Ёзёвон шароитида катта иш. Чунки унумдор ерларга эга баъзи туманларда ҳосилдорлик 30 центнерга етиб, етмади. Бу меҳнатга муносабатнинг ўзгаришини меваси. Режа бу нисбий, асосийси манфаатдорлик. Маррани катта олиш керак. 50 центнерни кўзлаган фермер, камида 45 олади. «Мезон» фермер хўжалиги юқори ҳосил олиш мумкинлигини исботлади. Фермер қўли очиқ бўлиши даркор, механизатор, сувчи, аъзоларга байрам қилиб, келгуси режаларни маслаҳатлашиб олиш керак. Даромаддан бирини уйини, бирини тўйини қилиб беринг. Сиз бир берсангиз, яратган ўн беради. Деҳқондан қурт-қумурсқадан тортиб, ҳамма фойдаланади.   Вилоят ҳокими гапларини фермерлар қўллаб-қувватлади.   Мўл-кўл ҳосил етиштиришда асосий рол ўйнаган механизаторларга  қимматбахо совғалар ва икки миллион сўмдан пул тарқатилди.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ