Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 83 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ГЕНДЕР ТЕНГЛИК: ТЕНГ ҲУҚУҚ, ТЕНГ ИМКОНИЯТЛАР

×

 2021-12-09 13:26:59    377

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги  мавқеини ошириш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар тизимли тарзда амалга оширилмиоқда. Бунда, айниқса, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида рўёбга чиқарилмоқда.

Ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда хотин-қизлар ҳамда эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнияратишгендер тенглигини таъминлашнинг асосий омилларидан биридир.

Эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги халқ фаровонлиги, жамият тинчлиги ҳамда иқтисодий барқарорликда муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан аёлларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг ўз интилиш ва қобилиятларини тўлақонли рўёбга чиқара олишлари учун имкониятларни кенгайтириш масаласи давлатимизнинг доимий диққат марказида.

Хусусан, юртимизда гендер тенгликни таъминлашнинг қонунчилик ва институционал негизини мустаҳкамлаш йўлида муҳим чоралар кўрилмоқда. Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясига қаратилган қарийб 20 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 2 та қонун, 1 та Президент қарори, 4 та Президент Фармони, 13 та Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинган. Қонун ҳужжатлари хотин-қизларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ҳуқуқларига оид стандартларга мослиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилинган.

Маълумки, 2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган  “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг қонуни хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнига қаратилган ҳуқуқий ҳимоя, ҳуқуқий кафолат сифатида маъқулланганди.

Қонунга мувофиқ барча вазирлик ва идораларда гендер тенглик масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши органлари фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди ва меҳнат жамоаларида Маслаҳат кенгашлари ташкил этилди. Шу билан бир қаторда хотин-қизларнинг камситилишига йўл қўймаслик мақсадида Ўзбекистон Республикасида Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия ташкил этилди.

Қувонарли томони шундаки, иносоният яратилгандан буён жамиятда аёл ва эркак ўртасидаги тенгсизлик  ва уни ҳал этиш масаласи ҳамиша долзарб бўлиб келган ҳуқуқий муносабатларнинг нечоғлик долзарблигига қаратилган қонундир. Қонуннинг 1-моддасида қайд этилганидек, қонуннинг мақсади хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Шунингдек, қонунда  гендер тушунчаси ҳам қайд этилган бўлиб, унга кўра, гендер  — хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги муносабатларнинг жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида, шу жумладан сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ, мафкура ва маданият, таълим ҳамда илм-фан соҳаларида намоён бўладиган ижтимоий жиҳати кўрсатилган.Демак, гендер тушунчаси фақат аёллар манфаатларини ифодаламайди,балки ҳар икки жинс вакилларининг ўз орзу ва мақсадлари сари дадил одимлаши, ҳаёт сифатини ошириш учун бир хил имкон бериш кераклигини илгари суради. Айнан ривожланган жамиятнинг талабларидан бири бу эркак ва аёл ҳуқуқлари тенглигининг таъминланишидадир.

Мазкур асоснинг яна бир ҳуқуқий кафолати бу Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 46-моддасида «Хотин-қизларва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар», деб белгиланганидир.

 Ҳалқ фаровонлиги, жамият тинчлиги ва  иқтисодий барқарорликни таъминлашда эркак ва аёлнинг тенг ҳуқуқлилиги муҳим ўрин тутишини унутмаслик лозим.

 

Раҳматжон АРАПОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ