Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ”

×

 2021-12-09 13:20:12    429

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг пировард мақсади фуқароларнинг эркин ва фаровон ҳаётини таъминлашдан иборатдир.

Шу ўринда жамиятмиз ривожига салбий таъсир этаётган, адолат ва қонунийликка рахна солаётган, дунё халқлари орасида энг катта хавф сифатида эътироф этилаётган “коррупция”га қарши жиддий кураш олиб борилаётганини таъкидлаш жоиз.

Коррупция– бу мансабдор шахснинг мансаб мавқеини шахсий бойиш мақсадида суиистеъмол қилишдан иборат қилмишдир.

 Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш ва шу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Мазкур қонун билан мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари сифатида:

  • аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
  • давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлаш белгиланиб, коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссия ташкил этилган.

2019 йил 14 мартдаэса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўганаси ташкил этилиб;

  • давлат ва жамият қурилиши, коррупцияга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида коррупцияга олиб келувчи нормаларнинг мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан чуқур таҳлил қилиш;
  • давлат ва жамият қурилиши, давлат ва жамият қурилиши, коррупцияга қарши курашиш, суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг ижросини назорат қилиш қўмитанинг асосий вазифалари этиб белгиланди.

Президентимизнинг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони коррупцияга қарши кураш борасидаги фаолиятни тизимли равишда давом эттиришда самарали восита бўлиб,фармонга асосан “2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури” тасдиқланган.

Коррупцияга қарши курашдаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимизтомонидан 2020 йил 29 июлда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги  Фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини, шунингдек коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва бошқа дастурларни шакллантириш ва амалга ошириш мақсадида Коррупцияга қарши кураш агентлиги ташкил этилди.

Шунингдек :

  • 2020-2021 йилларда барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида коррупцияга қарши ички назорат тизимини босиқичма-босқич жорий этиш;
  • Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолияти, шунингдек ушбу соҳадаги давлат ва бошқа дастурлар самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда баҳолаш имконини берувчи “E-Anticor.uz” электрон платформасини жорий этиш;
  • Коррупция ҳолатлари ҳақида хабардор қилиш имконини берувчи махсус мобил дастурий таъминотни жорий этиш каби чора-тадбирларни босқичма-босқич амалга ошириш белгиланди.

Коррупцияга қарши курашюзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, мамлакатимиз Transparency International халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан ҳар йили эълон қилиб бориладиган “Коррупцияни қабул қилиш индексида” 5 поғона,  Жаҳон одил судлов лойиҳасининг Ҳуқуқ  устуворлиги индексидаги “Коррупциядан холилик” индикаторида 6 поғона юқорилашга эришди.

 

Р.АРАПОВ.

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ