Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида маълумотларни йиғиш

 2021-11-11 16:51:47    56

PDF yuklash
Chop etish


Интернет жаҳон тармоғи орқали жавоб бериш телефон орқали сўров ўтказиш ва портатив қурилмалардан фойдаланиш (масалан, планшетлар, ноутбуклар, смартфонлар, мобил телефонлар). Ушбу технологиялар бугунги кунда баъзи босқичларда бир вақтнинг ўзида маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш имконини беради. Ушбу ҳужжатда, шунингдек, янги технологиялар ёрдамида маълумотларни йиғиш бўйича янада самарали операциялар ва рўйхатга олиш мақсадида маъмурий регистрлар маълумотларга кириш воситаларини ишлаб чиқиш учун технологиялардан фойдаланиш масалалари бўйича яратилган имкониятлар муҳокама қилинган. Жавобларни Интернет жаҳон тармоғи орқали тақдим этиш усули.  Интернетдан маълумотларни тўплаш воситаси сифатида фойдаланиш, рўйхатга олиш жараёнида маълумот тўплаш, одатда, шахсий сўровдан кўра ўз-ўзини рўйхатга олиш усули билан амалга оширилиши кераклигини англатади. Интернетдан фойдаланиш ҳоллари анъанавий тарзда сўровномаларни респондентларга етказиш ва йиғиш усулларига (масалан, почта орқали хатларни етказиб бериш-йиғиш, шунингдек, уларни жўнатиш ва қайтариш каби) қўшилиши мумкин. Кўриб чиқиш учун асосий омил — ахборот йиғиш устидан назоратни амалга ошириш, яъни, ҳар бир хонадон ва ҳар бир шахс фақат бир марта ҳисобга олиниши керак. Бу ҳар бир уйни (ва ҳар бир хонадонни) географик жойлашуви билан боғлаш имкониятини талаб қилади. Рўйхатга олиш саволнома варақалари рўйхатга олувчилар томонидан тўплайдиган (почта орқали юборилмайдиган) мамлакатлар учун қўшимча мураккаб омил — бу рўйхатга олувчилар рўйхатга олиш варақаларини тўлдириб юборган уй хўжаликларига ташриф буюрмаган ҳолда маълумотни йиғиш жараёнида ўз маълумотларини янгилаш учун етарли даражада фикр-мулоҳаза юритиш заруриятининг мавжудлигидир.  Интернет усулидан фойдаланишнинг потенциал даражаси Интернетга кириш имконига эга бўлган аҳолининг улушини, кенг полосали хизматлардан фойдаланадиган аҳолининг улушини, шунингдек, Интернетдан бошқа мақсадларда фойдаланишнинг умумий кўрсаткичини (масалан, онлайн банк операциялари, солиқ декларацияларини тўлдириш, харидлар) аниқлаш орқали баҳоланиши керак. Шуни таъкидлаш керакки, респондентларнинг айрим мақсадли гуруҳлари (масалан, шаҳар жойлардаги ёшлар) Интернет жаҳон тармоғи орқали рўйхатга олиш саволномаларини тўлдиришни афзал кўришлари мумкин ва шунинг учун бундай респондентларга қоғозда ёзиш варақаларини етказиб бериш шарт эмас. Фақат Интернет жаҳон тармоғи орқали жавоб бериш хизматига кириш ҳақида маълумот юбориш имкониятини кўриб чиқиш керак.  Бундан ташқари, Интернет жаҳон тармоғи орқали рўйхатга олиш саволнома варақаларини тўлдириб жўнатиш имконини берувчи тизимлар ва жараёнларни ишлаб чиқиш керак. Бу харажатларни кўпайтиришга олиб келиши мумкин, аммо бошқа томондан, рўйхатга олувчилар иш юкламасининг пасайиши ва маълумотларни киритиш харажатларини камайиши, шунингдек, сўровномаларнинг нашр этиш ва почта жўнатмалари учун харажатларни тежаш имконияти мавжуд. Бироқ, қоғозли рўйхатга олиш варақаларидан фойдаланганда сканерлаш ва белгиларни аниқлаш аллақачон мавжуд бўлган самарали технологиялардир. Шу нуқтаи назардан, маълумотларни киритиш харажатларини камайтириш орқали эришилган маблағларни тежаш Интернет тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш харажатларига нисбатан камроқ бўлиши мумкин.А.АраповЁзёвон тумани статистика бўлими бошлиғи