Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЎЗИМИЗ ВА ЯҚИНЛАРНИ АСРАЙЛИК!

×

 2021-09-14 10:20:35    535

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир инсон ҳаёти давомида яхши яшаш, эзгу амаллар қилиш, ўзидан соғлом зурриёт қолдириш каби эзгу мақсадлар билан яшаши табиий. Бироқ бугунги кунимизда айрим тоифа инсонлар ҳам учрамоқдаки, уларда юқоридаги каби истакларнинг борлигига шубха билан қарайсан. Акс ҳолда улар ўзларининг ҳаётини, фарзандларининг келажагини хавф остига қўймаган бўлар эдилар.

Гап шундаки, бугунги кунда гиёҳвандлик воситаларига ружу қўйиб, уларни истеъмол қилиб, шу билан бир қаторда ўзини чоҳга ташлагани етмагандек бошқаларни ҳам шу ботқоқликка тортишга уриниб, қора оғуни етиштириб келаётганлар сони кўпайиб бормоқда.

Туман ҳудудида аниқланиб, жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қонуний чора кўрилган жиноят ишлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилда Ёзёвон тумани ҳудудида гиёҳвандлик воситалари билан қонунга ҳилоф равишда муомила қилиш жиноятлари сезиларли даражада ошган.

Статистик таҳлилларга кўра, 2020 йилнинг 8 ойи давомида туман ҳудидида 11 та ҳолатда гиёҳвандлик воситалари билан қонунга ҳилоф равишда муомила қилиш ҳолатлари қайд этилган бўлса, бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврида нақд 27 тани (!) ташкил этган.

Туман суди томонидан 2020 йил давомида кўриб тамомланган ишларнинг 3 таси тақиқланган экинларни экиш, ва 8 таси гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар орқали содир этилган бўлса, 2021 йилда содир этилган 27 та жиноятнинг 14 тасида тақиқланган экинларни экиш, 11 тасида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар ва 2 тасида ҳар иккала ҳаракатларни бир вақтда амалга ошириш орқали содир этилган жиноятларни ташкил этган.

Содир этилган жиноятларни таҳлил қилиш давомида айрим фуқаролар томонидан гиёҳвандлик воситаларини тиббий мақсадларда етиштириш важлари келтирилишига гувоҳ бўлиш мумкин. Бироқ ҳеч бир шахс ҳеч бир қонун ва тартиб гиёҳвандлик воситаларини хоҳ тиббий бўлсин, хоҳ бошқа мақсадларда бўлсин ўзбошимчалик билан етиштиришга рухсат бермайди.

Ҳар қандай кўринишда бўлмасин гиёҳвандлик воситалари билан қонунга ҳилоф равишда муомила қилиш қонунда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси, яъни тақиқланган экинларни етиштириш учун 10 йилгача,  276-моддаси, яъни гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар содир этганлик учун
5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган.

Шундай экан ҳар бир инсон ўзи ва атрофдагиларнинг ҳаёти ва келажаги ҳақида қайғуриши, ўз томирига ўзи болта урмаслиги лозим. Зеро, аср вабоси, умр заволи бўлган заҳри қотил натижасида ҳар йили дунё бўйлаб 200.000 дан ортиқ киши унинг қурбонига айланади.

Р.АРАПОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг раиси.

 

А.АБДУЖАЛИЛОВ,

Жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман судининг девонхона мудири.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ