Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 43 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚЎШАЛОҚ БАЙРАМЛАР ШУКУҲИ

×

 2021-08-26 15:26:21    496

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда нишонланган мустақиллигимизнинг 30 йиллиги тантаналари аввалида “Файзли дўстлар” мажмуасида байрам дастурхони тузалди. Файзли дастурхон атрофида юртимиз улуғлари, меҳнат фахрийлари, халқ хўжалигининг турли соҳаларида меҳнат қилаётган юртдошларимиз жам бўлдилар. Хатми қуръон тиловат қилиниб, Яратгандан юртимизга тинчлик, деҳқончиликларимизга барака, офат-шикастлардан ўзи сақлашини сўраб, дуо қилинди.

Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғинидагилар учун бу байрам ростмона қўшалоқ бўлди. “Рўзибону” фермер хўжалиги раҳбари Араббой Болтабоев маҳалла маъмурий биносини давлат шерикчилиги асосида 300 млн. сўм сарфлаб, қуриб берди. Бино байрам арафасида фойдаланишга топширилди.

–Биз учун бугун қўшалоқ байрам, – дейди Ёшлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Миножиддин Жўраев. – Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланаётган куни янги бинода иш бошладик. Маҳалла раиси сифатида иш бошлаганимдан буён шунақа бинода ишлаш орзуим эди. Бунинг учун биринчи навбатда Президентимизга раҳмат, Чунки тадбиркорларга шундай шароитлар яратиб бердики, улар ҳам ўз маҳалласи, юрти ободлиги учун борини аямаяпти. Шу ерда дилда қувонч билан шуни айтмоқчиманки, қўшни маҳалла Хонободда ҳам маҳалла йиғини учун янги бино қурилган бўлса, йил охиригача яна 6 та йиғин ходимлари учун мана шундай замонавий бинолар қуриб берилади.

Шунингдек, 11-давлат мактабгача таълим ташкилотида 90 ўринли қўшимча бино қуриб битказилди. Эндиликда мазкур ташкилотда кичкинтойлар қамрови 230 нафарга етадиган бўлди.

 Шу ерда шуни таъкидлаш керакки, тумандаги жами 9402 нафар 3-7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болалардан ҳозирги кунда 8240 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. Йил бошига нисбатан қамров кўрсаткичи 14 фоизга оширилган. 2021 йил якунига қадар 8787 нафар, яъни 93,5 фоиз болалар мактабгача таълимга қамраб олиниши режалаштирилган.

Ёзёвон марказий истироҳат боғидаги байрам сайлида мактаблар, мактабдан ташқари муассасалар, мактабгача таълим ташкилотлари кўргазмалари намойиш этилди. Маданият бўлими бадиий ҳаваскорлари, фольклор-этнографик дасталари сайл иштирокчиларига концерт дастурларини тақдим қилдилар.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилган тадбирларда вилоят ҳокими ўринбосари Б.Холиқов, туман ҳокими Д.Джалилов, сектор раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.

Марказий ўйингоҳдаги гала концертда юртимизнинг таниқли хонандалари ёзёвонликлар хизматида бўлишди.

Пандемия туфайли байрамни соғинган юртдошларимиз ўтказилган тадбирларда фаол қатнашдилар, маза қилиб ҳордиқ чиқардилар.

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Маҳмуджон ОЛИМОВ суратлари.