Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
15 НАФАР ФУҚАРОГА 178,5 МЛН СЎМ САРФЛАНМОҚДА
2021-08-24 08:38:01 486
Юртимизда эҳтиёжманд, кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, ёрдам кўрсатиб келинмоқда.Туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг қабулларида 15 нафар шундай уй-жойларини таъмирлашга муҳтож фуқаролар борлиги аниқланиб, ҳаққоний ҳолат ўрганилиб, қурилиш ишлари бошлаб юборилганди.Ҳозирда ушбу фуқароларнинг уйларида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Айримларининг уй-жойи деярли яшаш учун тайёр ҳолатга келтирилди.Қорасой МФЙ Қорасой кўчасида яшовчи Муқаддасхон Мўминова хонадонига борганимизда бунга гувоҳ бўлдик. Икки хонали янги уй қуриб-битказилиб, томи ёпилибди. Хонадон эгасининг хурсандчилиги чексиз. Уйнинг қурилишига бош бўлган барчани дуо қилди.–Мана уй ҳам битай деб қолди, – дейди Муқаддасхон. – Худо хоҳласа мустақиллигимизниг 30 йиллик тўйига тўёна бўлади. – Уй тўлиқ битгач, ўғлим Элёрбекни мана шу янги уйга уйлантираман, – деди.Бизга ҳамроҳ бўлган МФЙ раиси Замира Ходжаева бу яхши ниятларга тилакдош бўлди.Маълумот ўрнида, туманимизда 15 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш учун 178 млн. 521 минг сўм сарфланмоқда ҳамда ҳомийлар томонидан қурилиш ашёлари учун ёрдам кўрсатилмоқда.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.