Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг юртдошларимизга мурожаати

×

 2021-08-13 10:17:19    432

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли юртдошлар!

Мамлакатимизда қабул қилинган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида аввало, давлат бошқаруви органларининг қуйи бўғинлар фаолиятини тубдан яхшилаш, уларнинг халқ билан мулоқот қилишини таъминлаш, бу борада самарали ижтимоий ҳамкорик механизмларини мустаҳкамлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган.Қолаверса, стратегияда белгиланган йўналишлар бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарасини Президентимиз йиғилиш-ларда очиқ-ошкора айтиб, биринчи навбатда халқ учун, мамлакат учун масъулиятли бўлган раҳбарлардан фидойи бўлишни талаб этмоқда. Мамлакатимиз раҳбари ишчанликда, тўғриликда, фидойиликда биринчи навбатда раҳбар барчага ўрнак бўлиши ва ортидан бошқаларни ҳам эргаштириша олиш қобилиятига эга бўлишини талаб этмоқда. Халқни рози қила олсак, ана шунда биз ишлаяпмиз, нонимизни ҳалоллаб ейяпмиз, дейишга ҳақлимиз.Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини мутлақо янгича ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари мурожаатлар билан ишлашни янги поғонага кўтариш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” тамойилини ҳаётга тадбиқ этишда муҳим вазифаларни илгари сурган эди.Бугун туманимизда Президентимизнинг мурожаатлар билан ишлашни янги тизими бўйича иш олиб боряпмиз. Бугун биз одамларни тинглай олиш, уларнинг қалбига қандай йўл топиш, дардига малҳам бўлишни ўргандик. Энди олдингидек, мурожаатлар ҳафталар, ойлар давомида кўрилмаяпти. Муаммо ёки камчиликни ҳал этиш учун одамларни юқорига югуртирилмаяпти. Кўрилаётган муаммоларни имкон даражасида ҳал этиш, агар у қабул давомида ҳал бўлмаса, тегишли ташкилот раҳбари уни белгиланган муддатда ҳал этиши энг асосий вазифага айланган. Юридик ва жисмоний шахслардан 1744 та мурожаатлар тушган. Улардан 1050 таси ўрганилди. 584 таси ҳал этилди. 501 тасига ҳуқуқий маслаҳат берилди.Мана, биргина туманда мамлакатимиз келажаги бўлган ёшлар билан ишлашни мисол қилиб олсак. Туманда 33 та маҳаллада 20989 нафар ёшлар бўлса, улар билан бирма-бир мулоқот қилиб чиқилди. Дастлаб улардан 2273 нафарини “Ёшлар дафтари”га киритгандик. Кўрилган чоралар натижасида бугунги кунда ушбу дафтарда 50 нафарга яқин ёшлар қолди. 550 нафардан зиёди доимий иш билан таъминланди. 102 нафарига 1 млрд. 300 млн. сўмлик кредит ажратилди. 275 нафарига ижара асосида ер ажратилди. 150 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилиши учун меҳнат қуроллари, рўзғорни тебратишга зарур ускуналар берилди.  “Темир дафтар”да турувчи олий ўқув юртида ўқийдиган 3 нафар талабанинг  умумий миқдордаги 13 миллион 290 минг сўмлик шартнома маблағи тўлаб берилди. 2 нафар оила фарзандига даволаниши учун 13 миллион сўм ўтказилди.Бу биргина ёшлар бўйича бугунгача амалга оширилган ишлар кўрсаткичи. Бошқа соҳаларда ҳам туман ўз мавқеини юқорилаб бормоқда, Инфратузилма, маданият, маърифат, маънавият йўналишларида ҳам туманда ижобий ўзгаришлар сезилмоқда. Ўтган беш йил давомида Ёзёвон кўркига кўрк қўшадиган кўплаб бинолар қуриб фойдаланишга топширилди. “Буюк ипак йўли” деб эътироф этилувчи Тошкент–Ўш халқаро магистраль йўли бўйини обод қилиш учун Президентимизнинг топшириғига асосан ишлар олиб борилмоқда. Туман марказини янада обод қилиш мақсадида аҳоли учун кўп қаватли уйлар қуриш ишлари жадал кетяпти. Халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш учун ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўчада ободончиик ишлари кетяпти. Йил охиригача бу борадаги ишларни ниҳоясига етказиш ҳаракатидамиз. Электр энергияси, ичимлик суви, йўл масалалари энг долзарб бўлиб, аҳолининг бугунги мурожаатлари айнан мана шу соҳаларга қаратилган. Бугунги кунда барча маҳаллаларда шу масалаларни ҳал этиш учун иш кетяпти. Биз халқимизни рози қилиш учун Президентимиз олдимизга қўйган вазифаларни ситқидилдан бажаришни бугун БУРЧ деб қабул қилдик. Ана шу йўлда куч ва салоҳиятимиз билан меҳнат қилиб, жаннатмакон юртимизнинг ҳар томонлама камолга эришиши учун ҳалоллик, фидойилик, талабчанлик ҳисси билан яшаймиз.