Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СЕНАТОР БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2021-08-13 10:02:22    466

PDF yuklash
Chop etish


Туманимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

“Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Манзурахон Салимова, Фарғона вилояти ҳокими маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева, Жамоатчилик кенгаш аъзолари, маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг ўринбосарлари, фаол хотин-қизлар, нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирок этди. 

 

  Тадбирни туман ҳоким ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи З.Тешабоева  очиб, сўзни сенатор Манзурахон Салимовага берди. Сенатор Манзурахон Салимова бугунги кунда  Президентимиз томонидан аёлларга бўлган эътибор, эъзоз ва барча имтиёз имкониятларни яратиб бераётганлиги биз хотин-қизларнинг юракларига қувват бағишлаши, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, одамлар ҳаётидаги туб ўзгаришлар хусусида сўз юритди.  Айниқса, Фарғона вилояти аёлларига бўлган ҳурмат ва эҳтиромларини тўлқинланиб гапирди.

Ватанимиз Мустақиллигининг  30 йиллиги муносабати билан,  юртимизда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, ободонлаштириш ишлари, ўтказилаётган спорт мусобақалари фикримизнинг яққол намунасидир, – дейди Олий Мажлиси сенати аъзоси Манзурахон Салимова. – Ушбу тарғибот тадбирларини ўтказишдан асосий мақсад, халқимизда шукроналик ҳиссини шакллантириш, Янги Ўзбекистонда янгича дунё қарашни уйғотишдан иборат. Ҳозирги кунда халқимизнинг кўтаринки кайфияти, келажакка бўлган ишончи, давлатимиз томонидан  олиб  борилаётган  одилона сиёсатидан рози эканлигидан далолатдир.

Тадбир давомида бир гуруҳ фаол хотин-қизларнинг самарали меҳнатлари эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ