Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ҚАБУЛЛАР САМАРАДОРЛИГИ ОРТМОҚДА

×

 2021-07-30 16:24:04    439

PDF yuklash
Chop etish


Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари, Президент халқ қабулхонаси туман бўлими раҳбарининг навбатдаги сайёр қабули 2-касб-ҳунар мактабида ўтказилди.

Ушбу қабулда ҳам аввалгилари каби кўп мурожаатлар ўрнида ҳал бўлди.

Масалан, Наргиза Хамидова шу ернинг ўзида Ободонлаштириш бошқармаси ишчисига айланди. "Ёшлар дафтари"да бўлган Кимёхон Ботировага тикув машинаси бериладиган бўлди. Беруний МФЙдан Манзурахон Худоёрованинг уй олиш учун мурожаати ижобий ҳал бўлди.

Яна алимент, уй-жой, кредит, йўл, электр борасидаги мурожаатлар ҳам тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, ҳал этиладиган бўлди.

–Тўрт кун ичида 400 та мурожаат ўрганилиб, ҳал қилинди, яна 1700 та мурожаатни тез кунларда ҳал қилиш учун бор кучимиз билан ишлашимиз керак – деди ҳоким қабулдан кўнгли тўлганини билдириб.

Тадбир сўнгида "Наврўз" маҳалласидан келган йигитлар баҳорда ер олиб,  яхши даромад қилишганини айтиб, туман ҳокимига миннатдорчилик билдиришди.


 ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ