Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


СУДЬЯЛАРНИНГ ЧИНАКАМ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА СУД ТИЗИМИДА КОРРУПЦИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДАГИ МУҲИМ ИСЛОҲОТЛАР

×

 2021-07-23 17:09:26    517

PDF yuklash
Chop etish


Бугунги кунда суд-ҳуқуқ соҳасида давлатимиз томонидан ислоҳотлар изчил равишда олиб борилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармони қабул қилиниши муҳим аҳамиятга эгадир. Мазкур фармонда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суд ҳокимияти тизимида коррупция ҳолатларини келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тизимини самарали йўлга қўйишбўйича муҳим ўзгаришларкелтириб ўтилди.

Фармонга кўра, суд тизимини малакали ва ҳалол пок кадрлар билан тўлдириш, суд органларининг фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг суд ҳокимиятига бўлган ишончини янада ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги фармони билан тасдиқланган

2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида судьялар мустақиллигини таъминлаш ва суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди, улар қуйидагилардир:

судьяларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича касбий фаолиятини ҳар қандай кўринишдаги ташқи таъсирлардан самарали муҳофаза қилишни таъминлайдиган ҳуқуқий механизмларни яратиш;

судьяликка кадрларни танлаш, тайёрлаш, лавозимга тайинлаш, шунингдек, судьялар фаолиятини баҳолашда холислик ва шаффофликни таъминлаш, ушбу жараёнларга замонавий ахборот технологияларини изчил жорий қилиш;

судьялар ва суд аппарати ходимлари орасида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва барвақт аниқлашга қаратилган тизимни йўлга қўйиш ҳамда суд тизимида аниқланган ҳар қандай коррупциявий ҳаракатни муросасиз ҳолат деб баҳолаш;

судьяларнинг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш орқали юксак профессионал судьялар корпусини шакллантириш.

Шунингдек, мазкур ҳуқуқий ҳужжатда Судьялар олий кенгаши ва Олий суд томонидан билдирилган қуйидаги таклифларга розилик билдирилди:илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб боришни йўлга қўйиш, судьялик лавозимига номзодлар ва судьяларнинг психологик портрети бўйича касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, судья фаолиятининг самарадорлигини электрон рейтинг орқали очиқ ва шаффоф баҳолашни таъминлайдиган аниқ мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2021 йилдан бошлаб судьяларнинг юридик жавобгарлиги масаласини ҳал этиш пайтида уларнинг одил судлов билан боғлиқ фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ судьяларнинг дахлсизлигини бузганлик ва одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашганлик ҳолатлари юзасидан Кенгаш раиси томонидан киритилган тақдимнома прокуратура органлари томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги ҳақида Кенгашга Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан хабар берилади.

Бундан ташқари, судьяларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга гувоҳ ёки гумон қилинувчи сифатида сўроқ қилиш учун чақиришга тегишли малака ҳайъатлари розилиги билан йўл қўйилади. Суд ҳокимияти мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш, одил судловни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган омиллар ва тизимда коррупцияга қарши курашиш ҳолати юзасидан Кенгаш раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига йил якуни бўйича ахборот тақдим этиб борилади.

Фармоннинг ўзига хос жихатларидан яъна шуларни айтишимиз мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган, фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган Кенгаш раисининг ўринбосари лавозимини жорий қилиб, судьялар дахлсизлигини таъминлаш бўйича суд инспекцияси негизида Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилди.

Шунингдек, судьялар касбий тайёргарлигини ташкиллаштириш шўъбаси тугатилиб, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси негизида матбуот хизмати ва биринчи бўлим, шунингдек ижро аппарати негизида ахборот-таҳлил, мурожаатлар билан ишлаш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш тузилмалари ҳамда архив ва девонхона ташкил этилди.

Суд тизимида тақдирлаш сифатида “Ибратли судья” мукофоти ва “Суд фахрийси” кўкрак нишонлари жорий этилиб,“Ибратли судья” мукофоти тизимда фаолият юритаётган судьяларнинг одил судловни амалга оширишдаги фаолиятиучун, “Суд фахрийси” кўкрак нишонэса узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб пенсияга чиққан судьяларга берилиши белгиланди.

Мазкур Фармон суд-ҳуқуқ софасидаги мухим аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, судьяларнинг чинакам мустақиллиги, коррупцияга қарши курашишнинг янгича, хорижий тажрибаларга суянган холдагисамарали кўриниши сифатида бахоланиб, ҳозирги кунда суд ҳокимятини ҳар томонлама юксалиб, мукаммаллашиши ва самарали фаолият юритишига ўз ҳиссасини қўшмоқда.

А.АКБАРОВ,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси.     

Ф.ОБИДОВ,

Марғилон туманлараро иқтисодий суди девонхона мудири.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ