Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ОДАМЛАР ЎЗГАРЯПТИ
2021-07-09 15:51:40 561
– Бизнинг энг олий мақсадимиз одамлар ҳаётини фаровон қилиш. Уларни касб-ҳунар, керакли жиҳозлар билан таъминласак, эртага улар сиз билан мендан норози бўлмайди, – деганди мамлакат раҳбари фуқаролар бандлигини таъминлаш бўйича ўтказган видеоселекторида ҳокимларга қарата.Ишсизлар бандлигини таъминлаш бўйича Президент танлаган йўл тўғри эканини вақтнинг ўзи кўрсатяпти.Биз Ёзёвон МФЙ раиси Отабек Эминов билан субсидия орқали рўзғорини яхшилаш учун турли жиҳозлар олиб, “Темир дафтар”лардан чиқарилганлар хонадонларида бўлдик.Маҳалланинг “Аҳиллик” кўчасида истиқомат қилувчи Шоҳистахон Хасанова Ёзёвон иқтисодиёт ва маиший хизмат коллежининг агрономия бўлимини битириб, иш топа олмаётганди. Субсидия орқали тикув машинаси олганидан кейин ҳаётида ижобий ўзгаришлар юз берди. Ҳозирда буюртма асосида кўрпа-тўшаклар тикади. Ҳаётидан хурсанд.– Мен иқтисодиёт ва маиший-хизмат коллежини компьютер йўналиши бўйича битириб, иш топа олмадим, – дейди шу кўчанинг 14-уйида яшовчи Гулҳаё Сатторова. – Тикиш-бичиш қўлимдан келгани учун менга Оверло дастгоҳини беришди. Ҳозирда буюртма асосида кўйлаклар тикяпман.– Дунёда ишсизликдан ёмони йўқ, мени буни бошимдан ўтказиб билдим, – дейди Абдумалик Аҳмаджонов. – Менга субсидия орқали “Ураган АВС-400” маркали пайвандлаш аппарати беришди. Касбим шунга ихтисослашгани учун иш бошлашга қийналганим йўқ. Кунига рўзғорга яраша ризқимиз чиқиб туради. Мен касбимдан хурсандман.Оиладан паррандаларга қизиқиш борлиги учун Аҳмаджон Мўминжоновга субсидияга электро инкубатор беришди. Уни тезда ўзлаштириб олиб, дастлабки тажрибадан ҳам ўтказди. Инкубаторнинг оддий товуқдан фарқи у 80 тагача тухумдан жўжа чиқариши мумкин. Биз бўлган хонадонларда одамлар ўзларига берилган нарсалардан унумли фойдаланиб, рўзғорига фойда ҳам келтиряпти. Уларнинг барчасида бир ният – ишни ривожлантириб, келгусида янада фаровон яшаш.
И.КАРИМОВ,
Р.ШОДМОНОВ,
“Марказий Фарғона” мухбирлари.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ