Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
СОҒЛОМ ФИКР ВА МИЛЛИЙ МАДАНИЯТГА БАҒИШЛАНДИ
2021-07-07 17:27:15 596
Ёзёвон тумани 28-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Фарғона вилоят бошқармаси мутахассиси С.Алимова, вилоят бош отинойиси Х.Комилова, туман бош мутахассиси Х.Турдиев, туман бош отинойиси Н.Мадраҳимова, туман ҳокими ўринбосари, Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи З.Тешабоева ҳамда расмий отинойилар ва маҳалла тарғиботчилари иштирокида давра сухбатлари ташкил этилда.
Тадбирда хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларни олиб бориш, секторларда тарғибот гуруҳларини қайта шакллантириш, маҳаллаларда ижтимоий муҳитни соғломлаштириш ҳамда аёл-қизлар ўртасида миллий либос маданияти юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, аҳоли ўртасида мафкуравий хуружларга қарши курашиш ҳамда уларда маънавий-мафкуравий иммунитетни шакллантиришда тарғиботчилар билиши зарур бўлган профилактик тушунчалар уқтириб ўтилди.
Жумладан, инсон онги ва қалбидаги соғлом фикр, ғоя ва мафкурани издан чиқаришга, миллий ўзликка қарши қаратилган матн, аудио, тасвир ва видео ахборотларни билиш ва тахлил қила олиш қобилиятига бўлишлиги, мафкуравий хуружларнинг кўзга кўринган турларини билиш, унинг вужудга келиши сабабларини, келтириб чиқарувчи ички ва ташқи омилларини аниқлаштириш, диний ва дунёвий билимлар билан қуролланган хар бир тарғиботчи, мафкуравий хуружларга қарши курашиши,уни келтириб чиқарувчи омилларни англаш ва бартараф этишга ҳисса қўшишини Ватан олдидаги бурч, деб билиши ва унга шахсан ўзининг юриш-туриши, имиджи орқали намуна бўла олиши лозимлиги тушунтириб ўтилди.
Тадбир давомида тумандаги ижтимоий вазият юзасидан музокаралар олиб борилди. Музокаралар давомида ёшлар ўртасида беўхшов соқол қўйиш, Миср давлатига диний билим олиш учун чиқиб кетаётган ёшлар тўғрисида, шунингдек, аёлларимизнинг номиллий либослар (имиджи зид бўлган) билан кийиниши ҳамда унинг савдоси бўйича музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, вилоят ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда тарғибот гуруҳи аъзолари билан туманда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни бўлиб ўтадиган “Савдо комплекси” бозорида аёлларнинг кийиниш маданиятига зид бўлган либосда савдо қилишларни олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.