Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
САЙЛОВДА ҚАТНАШИШ –КЕЛАЖАК АВЛОД ИСТИҚБОЛИ
2021-06-30 12:57:42 569
Сайловларда сайлов ўтказилаётган жойда истиқомат қилувчи фуқароларнинг хохиш-иродаси намоён бўлади.Фуқаро хоҳиш-иродасининг намоён бўлиши эса сайловнинг нечоғли очиқлиги ва шаффофлигидадир. Сир эмас, яқин тарихимизда ўтказилган сайловларда очиқлик ва шаффофлик каби мезонларга унчалик ҳам эътибор қаратилмас эди.Сўнги тўрт ярим йилдан зиёд давр мобайнида инсон, унинг хаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқларини химоялашга қаратилган улкан ишлар амалга оширилди.Жумладан, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда фуқаро хоҳиш-иродаси эркин билдирилиши ҳамда сайловдаги очиқлик ва шаффофликни тўла таъминловчи сайлов Кодекси амалга киритилди. Шуни англаш лозимки, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш учун инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга ҳамда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган қонунларни қабул қилиш билан бир қаторда фуқаронинг жамият хаётидаги актив иштироки ҳам муҳим роль ўйнайди. Афсуски, жамиятимизда “мени битта овозим билан нима ўзгарарди” деб фикрловчилар ҳам йўқ эмас. Бу каби фуқароларга ўзи яшаб келаётган жамият равнақи, ватан тараққиёти ва келажак авлод истиқболи учун қайғуриш уларнинг ҳам фуқаровий бурчи эканини тушунтириш лозим.Жамият денгиз бўлса фуқаро мисли бир томчи, аммо у денгиз томчидан ҳосил эканини англаши ва бундан фахрланиши, сайловдаги биргина овози жамият ҳаётига қайсидир тарзда таъсир кўрсатишини ҳис қилмоғи керак. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш борасидаги тарғиботлар муҳим аҳамият касб этиши сабабли, тарғиботлар шунчаки ёки хисобот учун эмас, балки масъулиятни ҳис этган холда, сифатли тарзда ўтказиб борилиши зарур.Яна шуни таъкидлаш жоизки, бир қатор жиҳатлар каби мамлакат аҳолисининг сайловларда иштирок этиш даражаси ҳам унинг қанчалик маърифатли эканини намоён этади.Дунё ҳамжамияти кузатувчиларининг сайловларда иштирок этиши эътиборга олинадиган бўлса, ҳар бир фуқаро сайловдаги иштироки билан ўз халқининг нечоғли маърифатли эканини дунёга намоён этиши мумкин.Шунингдек, халқаро кузатувчилар, номзодларнинг ишончли вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари аввало участка сайлов комиссиялари аъзолари билан мулоқот қилишлари боис, аъзоларнинг сайлов Кодекси ва сайловга оид қонун ости актларини тўлиқ ўзлаштирган бўлиши ҳам муҳим аҳамиятга эга.Шу боис, барча ҳуқуқшунослар у қайси ҳокимият вакили экани ва қайси лавозимда ишлашидан қатъий назар, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини ошириш ва янги сайлов Кодекси моҳиятини фуқароларга етказишда самарали фаолият юритиши лозим. Янги сайлов Кодексида белгиланган янги қоидалар мамлакатимизда демократик давлат барпо этиш, келажак авлод ва она Ватан истиқболини таъминлашга хизмат қилади.Биздан эса “мени биргина овозим билан нима ўзгарарди” деб эмас, балки “мени биргина овозим туфайли онамдек ватанимда юксалиш бўлади, келажак авлодим мендан-да фаровон ҳаёт кечиради” деб мулоҳаза қилишни тақозо этади.
Раҳматжон АРАПОВ,
жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ