Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БАЙРАМ БОШҚАЧА БЎЛДИ

×

 2021-06-26 17:04:56    481

PDF yuklash
Chop etish


“Марказий Фарғона” газетаси таҳририятида Матбуот ва оммавий ахборот воситалари байрамини нишонлаш анъана.

Бу сафар ҳам анъана бузилмади. Байрамнинг расмий қисмидан аввалги самимий гурунг газетанинг узоқ ва яқин тарихи, қизиқарли воқеалар ҳақида бўлди.

Таҳририятга туман ҳокими Дилшоджон Джалилов бошлиқ сектор раҳбарлари кириб келишди.

Туман ҳокими таҳририят ходимларини, фахрий журналистларни касб байрамлари билан самимий табриклади.

–Туманимиз газетаси ходимлари, журналистлар бизнинг юз-кўзимиз, – деди ҳоким. – Биз етиб бормаган ҳудудлардаги воқеаларни, биз пайқамаган муаммоларни улар орқали билиб оламиз. Ҳали режаларимиз катта. Таҳририят иши, Ахборот хизматини янада ривожлантирамиз.

Байрам тадбирида вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Шоҳидбек Аслонов барчани байрам билан табриклаб:

–Журналистика соҳасига кириб келганимдан буён “Марказий Фарғона” газетасини кузатиб бораман, – деди. – Жамоанинг аҳиллигига ҳавас қиламан. Кўз тегмасин.

Бошқарма бошлиғи газета таҳририятини, ижодкорларни қўллаб-қувватлаб келаётган туман ҳокими Дилшоджон Джалиловга фахрий ёрлиқ ва совға топширди.

Туман прокурори Илҳомжон Ходжаев прокуратура ва таҳририят ҳамкорлиги, тезкорлиги ҳақида гапириб, байрам билан муборакбод этди.

Фахрий ижодкорлар Умаржон Исмоилов, Муҳаммадрасул Кимсанбоев, Алишер Тошқуловга Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг янги аъзолик билетлари ва кўкрак нишонлари, таҳририят ходимлари ва фахрийларга туман ҳокими байрам совғалари қарсаклар остида топширилди.

Шахсан туман ҳокими ташаббуси билан газета бош муҳаррири ва Ахборот хизмати раҳбари Азимжон Худойқуловга миллий дўппи ва тўн кийдирилди.

Муҳаммадрасул Кимсанбоев ижодкорларга эътибор ва эътироф ва рағбат учун туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирди.

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари, вилоят АОКБ бошлиғи Ёзёвон радиоси ташкилотчиси, фахрий журналист Абдураҳим Мадраҳимов хонадонида бўлдилар. Устозга туман ҳокимлиги ташаккурномаси, байрам совғаси, Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг табрикномаси топширилди.

 

Файзли дўстлар” мажмуасида бир пиёла чой устида байрам тадбири давом этди. Байрам дастурхони атрофида собиқ “Марказий Фарғона”чилар Бўрибой Омонзода, Жаҳонгир Холиқов, Улуғбек Умаров, Бахтиёр Жолчуев, ЎзЖОКУ талабаси Камолиддин Рўзматов, газета қадрдони Абдулҳамид Эҳсонов фахрийларимиз, жамоа аъзолари ширин сухбат қурдилар.

Байрам бошқача бўлди. Уни файзли ташкилланишида бош-қош бўлган туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги мажмуаси, молия бўлими раҳбарларига миннатдорчилик билдирамиз.

 

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ