Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ҲУДУДГА АЙЛАНТИРАМИЗ!
2021-06-16 15:13:02 524
Туман халқ таълим бўлимида мактаб директорлари, ўринбосарлари иштирокида коррупцияга қарши курашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
– Афсуски, ҳудудимиз коррупциядан ҳоли эмас, – деди туман ҳокими Дилшоджон Джалилов. – Мақсадимиз туманимизни бу иллатдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз. Бунинг учун аввало жамоада соғлом муҳит бўлиши керак. Баъзи мактабларда ёзув-чизувлар бўлиб, асосий иш қолиб кетяпти.
Туман прокурори Илҳомжон Ходжаев “Коррупцияга қарши кураш ҳақида"ги қонун мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталди.
– Таълим тизими коррупциядан 100 фоиз ҳоли бўлиши керак, – деди прокурор. Директор ва ўқтитувчилар ўртасида фарқ катта. Ёниб ишлайдиганлар бор, шу билан бирга кун ўтса бўлди, деганларни ҳам учратяпмиз.
– Битирувчиларининг 10 фоизидан кам олий ўқув юртларига кирган мактаб раҳбарлари билан хайрлашамиз, – деди ХТБ мудири Ф.Юлдашев.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ