Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвон тумани ҳокими Дилшоджон ДЖАЛИЛОВнинг пиллакорларга ТАБРИГИ

×

 2021-06-06 15:27:31    34

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли пиллакорлар!
Чилги ҳосил – пилла топшириш бўйича шартнома режаси бажарилгани билан самимий табриклайман.1731 қути ипак қурти ҳисобига 97,8 тонна пилла топширилди.
Пилла етиштириш аждодларимиздан мерос. Бежиз пилла кумуш тола, деб эъзозланмайди. Қолаверса, сизу бизга Шарқ билан Ғарбни боғловчи – Буюк ипак йўли устида яшаш насиб қилиб турибди.
Эришилган ғалабада Иштирхон, Қоратепа, Истиқлол ҳудудларида яшовчи қурт боқувчиларнинг алоҳида хизматлари бор.
Бу ғалабаларимизнинг бошланиши. Мана ғаллага ўроқ тушди. Бирин-кетин ғалла, пахта режаларини бажариб, эл-юрт олдида юзимиз ёруғ бўлаверсин!
Яна бир бор пиллакорларимизни эришган ютуқлари билан табриклаймиз.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ