Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

×

 2021-06-01 16:32:41    547

PDF yuklash
Chop etish


БЕҒУБОР БОЛАЛИК!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни тадбирлари мактабгача таълим ташкилотлари кичкинтойлари тушган машиналар кортежи Ёзёвон кўчалари бўйлаб сайр билан бошланди.

Машиналар кортежи марказий истироҳат боғида “йўловчилари”ни байрам тадбирига туширди. Байрамона безатилган боғнинг саҳнасида мактабгача таълим ташкилотларининг кичкинтой санъаткорлари концертни бошлаб юборишди. Байрамга кам таъминланган оила фарзандалри, ногиронлиги бор кичкинтойлар таклиф қилинди.

Болаларни байрам билан қутлаш учун туман ҳокими Д.Джалилов бошчилигида сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, қатор ташкилот, муассасалар мутасаддилари боғга кириб келишди. Йўл-йўлакай ёш спортчиларнинг чиқишларини, рассомларнинг чизган суратларини томоша қилишди.

Туман ҳокими Д.Джалилов барчани Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан табриклади. Ҳоким Президентимиз томонидан ёшларга, ҳусусан мактабгача таълимга эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Беғубор болаларнинг ашула ва рақслари каттаю кичикка завқ улашди.

Байрамдаги музқаймоқ сайли жуда бўлди. Ҳомий ташкилотлар томонидан байрам иштирокчиларига музқаймоқ улашилди.

Туман ҳокими сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар билан бирга марказий шифохонага ташриф буюришиб, болалар бўлимида даволанаётган кичкинтойларга байрам совғалари топшириб, тезроқ соғайишларини тиладилар.

Байрам тадбирлари болалар спорт мактабида чемпиоп ёшлар билан узоқ Янгибўстон маҳалласида мактабгача таълим ташкилотининг очилиши билан давом этади.

Бизни кузатишда давом этинг!

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ