Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

×

 2021-05-27 16:50:15    506

PDF yuklash
Chop etish


ЁЗЁВОН МФЙДА"Ёшлар дафтари"даги ёшлар бандлиги тўлиқ таъминланди


Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлар агентлиги, Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Ёшлар билан боғлиқ ҳолат оғир бўлган ҳудудларда олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарорида ёшлар билан ишлаш бўйича намунавий тажриба сифатида танланган ёшлар билан боғлиқ оғир ҳолат туман ва маҳаллалар рўйхатига Ёзёвон тумани Ёзёвон МФЙ киритилган. Туман ҳокимлигида оғир ҳолатда бўлган маҳалладаги ёшларнинг муаммоларини ўрганиш бўйича сектор раҳбарлари, ИИВ, Ёшлар ишлар агентлиги мутасаддилари иштирокида очиқ мулоқот тарзидаги семинар ўтказилди.
Семинарда туман ҳокими Д.Джалилов қўшма қарор мазмун-моҳияти, вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Қосимов ёшларга бугун кечагидан яхшироқ шароит яратилаётгани, Ёшлар ишлар агентлиги бошқарма бошлиғи А.Алимов ёшлар бандлигини таъминлаш, маҳаллани жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш ҳақида гапирдилар. Ёшлар вакилларидан Б.Отамирзаев, М.Акбарова, С.Жўраев ўз муаммолари, шунинг билан бирга бугун берилаётган ускуналар билан ўзларининг бандлиги таъминланаётгани учун миннатдорчилик билдиришди.
Семинарда Ёзёвон МФЙни жиноятчиликдан ҳоли, намунали ҳудудга айлантиришга келишиб олинди.
Туман ҳокимлиги саҳнида Ёзёвон МФЙ ҳудудида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлардан 58 нафарига электропеч, тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, инкубатор, матор арра, кредит сўраган 5 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида қўйлар берилиб, бандлиги таъминланди.
– Ёзёвон МФЙда 107 нафар ёшлар “Ёшлар дафтарига” киритилганди, – дейди туман ҳокими ўринбосари М.Хатамов. – Шу пайтгача 33 нафарининг бандлиги таъминланганди. 26 нафарига 50 сотиҳдан ер, 58 нафарига турли ускуналар берилиб, барчаси дафтардан чиқарилди.
Шунингдек 25 нафар ёшларга мотокультиватор, электрпеч, инкубатор берилиб, бандлиги таъминланди. Булар учун "Ёшлар дафтари" жамғармасидан 300 млн. сўм сарфланди.
Сойбўйи МФЙда яшовчи Самандар Каримов ёшларга берилаётган бундай эътибордан мамнун эканлигини айтиб, Юртбошимизга, вилоят, туман ҳокимларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди. – Авваллари томорқамизни қўлда чопар эдик. Мана менга берилган мотокультиватор билан нафақат ўзимнинг, балки бошқа томорқаларда ишлаб, оиламга даромад келтираман, – дейди.

Маълумот учун, Ёзёвонда “Ёшлар дафтари”га 2273 нафар ёшлар киритилган бўлиб, 1 сентябрга қадар ёшларнинг барчаси иш билан таъминланиб, дафтардан чиқиши кўзда тутилган.

"МАРКАЗИЙ ФАРҒОНА" МУХБИРЛАРИ.


ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.