Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


БИРИНЧИ ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

×

 2021-05-18 17:03:32    549

PDF yuklash
Chop etish


Мустаҳкам дўстлик МФЙдаги 35-мактабга ҳашар йўли билан қурилиши бошланган 140 ўринли йўлдош бинонинг пойдевор ишлари ниҳоясига етказилиб, биринчи ғишти қўйилди.
Маросимда туман ҳокими Д.Джалилов, туман прокурори И.Ходжаев, туман ИИБ бошлиғи Х.Топўлатов, туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Худойқулов, туман ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари Д.Бекмирзаев, ХТБ мудири Ф.Йўлдашев, маҳалла оқсоқоллари қатнашдилар.
Ғишт қўйиш олдидан туман ҳокими Д.Джалилов қилинаётган барча ишлар эртанги келажагимиз бўлган ёшлар учунлигини айтиб ўтди. Ёшларимизга қанча шарт-шароитни яратиб, яхши, шинам, ёруғ хоналарда таҳсил олишлари бизнинг келажагимини белгилашини айтиб, йиғилганларни бино қурилиши бошлангани билан табриклади.
Шунингдек, туман прокурори И.Ходжаев янги бино қурилишининг ҳашар, ҳомийлар ёрдами билан ҳеч қандай бюджет маблағларисиз қурилаётганига урғу бериб, бу катта натижа эканлигини таъкидлади. Қурилиш ишларида бош-қош бўлган сектор раҳбарларининг барчаларига миннатдорчилик билдириб ўтди.
Хайрли иш олдидан яхши ниятлар билан қўй сўйилиб, тиловат қуръон ўқилди. Ишларга барака тиланди.
Биринчи ғиштни туман ҳокими Д.Джалилов қўйиб, янги ўқув йилидан ўқувчилар мана шу бинода бошлашларини айтди.
Мактаб тарихига назар солсак, 1984 йилда 60 ўринли бино қурилиб, 9-мактабга филиал бўлди.
Филиалга 2017 йилда 80 ўринли замонавий ўқув биноси қуриб берилди.
2019 йилда мактаб мустақил бўлди. 
Эрта баҳорда маҳаллада ободончилик ишлари олиб борилаётган бир пайтда туман ҳокими Дилшоджон Джалилов ташаббуси билан маънан эскирган бино бузилиб,  ўрнига янгиси қуриладиган бўлди. 
Ҳужжат ишлари тайёрланиб, маҳалла оқсоқоллари дуоси билан хайрли иш бошланди.
–Мактабимизда 187 нафар ўқувчи таълим олади, – дейди директор Шаҳодат Турғунова. – Бино битгач, 220 ўринга эга бўлади.
 Хайрли ишдан маҳалла аҳли, фермер ва тадбиркорлар четдан туришмаяпти.
 Ҳисоб-китобларга кўра 1,5 миллиард сўм сарфланиб, қурилаётган мактаб биноси мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида фойдаланишга топширилади.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.