Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 3 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“УРУШ ЙЎЛЛАРИДА” ЁДГОРЛИГИ пойи гулларга тўлди

×

 2021-05-08 16:10:27    545

PDF yuklash
Chop etish


Ёзёвонлик II жахон уруши қатнашчиларига бағишлаб ўтказилган “Уруш йўлларида” ёдгорлиги бунёд этилганига 40 йил тўлди. Ўтган 40 йилда бу ерда кўплаб тантаналар бўлган. Лекин Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкилланган бу йилги тантанали тадбир бутунлай бошқача бўлди. Ёдгорлик пойи анвойи гулчамбарларга тўлди.Байрам тадбирида фронт орти меҳнат фахрийлари, афғончи жангчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар. Дастлаб туман ҳокими бошлиқ сектор раҳбарлари, прокуратура, ички ишлар, ҳарбийлар, мактабгача таълим, халқ таълими, афғончилар, ёшлар ташкилотлари, давлат идоралари вакиллари “Уруш йўлларида” ёдгорлиги пойига гулчамбарлар қўйишиб, таъзим бажо келтиришди.Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Президентимиз томонидан II жахон уруши иштирокчилари, меҳнат фронти қатнашчиларига яратилган шароитлар, ёзёвонлик жангчиларнинг ҳамда фронт ортидаги ота-бувиларимизнинг ғалабага қўшган ҳиссасига алоҳида тўхталди. Тадбир иштирокчиларини, улар орқали жамоалари, оила аъзоларини байрам билан қутлади.Ветеран жангчи-фахрий ва ногиронлар туман бўлинмаси раиси А.Абдуллаев сўз олиб, барчани байрам билан табриклади.Ёзёвондан 912 нафар урушга кетган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпининг ҳоки ўзга юртларда қолиб кетди.Ўтган аждодларимиз руҳи покига бағишлаб қуръон тиловат қилиниб, дуо қилишди.Байрам тантаналари жойларда давом этяпти.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ