Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Эътибор ва ғамхўрлик — инсоний бурч

×

 2021-05-06 16:10:36    498

PDF yuklash
Chop etish


УРУШ ФАХРИЙСИГА ЭҲТИРОМ

 

Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ва “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Жумладан, Тараққиёт маҳалласида яшовчи уруш қатнашчиси Маҳмуджон ота Тешабоев хонадонига борувчи йўл асфальтланди. Жамоат ташкилотлари, меҳнат жамоалари ва бошқа ташкилотлар уруш фахрийси ва 54 нафар меҳнат фронт қатнашчилари хонадонларида бўлишиб, хабар олишяпти. “Уруш йўлларида” ёдгорлиги таъмирланиб, атрофи ободонлаштирилди.

 
 

6 май куни вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Қўчқоров, туман ҳокими Д.Джалилов, сектор раҳбарлари, мудофаа ишлар бўлими бошлиғи II жахон уруши қатнашчиси Маҳмуджон ота Тешабоев хонадонига қадам ранжида қилдилар.

 

Вилоят ҳокими ўринбосари Президент табрикномасини табаррук отахонга ўқиб эшиттириб, 12 миллион сўм пул мукофоти, эсдалик совғаларини топширди. Шунингдек туман ҳокимлиги номидан музлатгич ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

 

Салкам бир асрни қаршилаётган фахрий отахон кўрсатилаётган эътибор ва ғамҳўрликлардан хурсанд бўлиб, ҳеч қачон уруш бўлмасин, деб дуо қилдилар.

 

Азимжон ХУДОЙҚУЛОВ.

Маҳмуджон ОЛИМОВ суратлари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ