Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ЁЗЁВОН ФАРЗАНДИМАН
2021-04-30 16:57:07 552
Ёзёвонда туман газетасига янги бино қуриб берилгани мамлакатимиз зиёлилари ўртасида гап бўляпти. Гап бўлганда ҳам ижобий, ҳавас билан гапиришяпти. Бу хабардан бир Ёзёвон фарзанди сифатида хурсанд бўлдим. Туман ҳокими Дилшоджон Джалилов Ёзёвонда олиб бораётган ишлари, жон куйдираётгани ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали танишиб, кузатаман. Ҳокимнинг айниқса, матбуотга, ижод аҳлига эътибор қаратишига таъриф йўқ.
Отам изидан бориб қизиқишим туфайли бакалавриатда Тошкент Давлат аграр университетида ва магистатура босқичида Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида таҳсил олдим. Ҳозирги кунда Германия Жамғарма Кассалари Фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва ёшлар масалалари бўйича эксперт бўлиб ишлаяпман. Янги ҳокимимизга туғилиб ўсган юртимни обод қилиш ва Президентимиз олиб бораётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўзимдаги бор тажрибалардан фойдаланган ҳолда ривожланган мамлакатлар билан қишлоқ хўжалиги ва халқаро ҳамкорлик масалаларида беминнат ёрдам беришга тайёрлигимни билдираман. Туманимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишига озгинагина бўлсада ҳиссамни қўша олсам, ўзимни бахтли ҳис этган бўлар эдим.
Исмонали ТЕШАБОЕВ,
Тошкент шаҳри.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ