Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ИШЛАЙДИГАН КУНЛАР КЕЛДИ...

×

 2021-04-27 13:15:44    453

PDF yuklash
Chop etish


Ҳақиқатан ҳам Ёзёвон матбуоти учун дориломон кунлар келди. Ҳокимлик ахборот хизмати ва “Марказий Фарғона” газетаси учун барча жиҳозлари билан янги бино, “Спарк” автомашинаси, замонавий жиҳозланган янги хона. Буларнинг барчаси туман ҳокими Дилшоджон Джалиловнинг матбуотга ҳурмати, эътибори мевасидир.

 27 апрель “Марказий Фарғона”чилар учун бутун умр ёдда қолиши табиий. Қутлуғ рамазон кунида вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Ёзёвонда ўтадиган навбатдаги пресс-тур таҳририятнинг янги биноси очилишига тўғри келганини ҳам ҳикматга йўйиш мумкин.

 Маросимни туман ҳокими Дилшоджон Джалилов очиб, мамлакатимизда Президентимиз томонидан оммавий ахборот воситаларига бўлган эътиборнинг қиёси йўқлигини айтиб, таҳририят ходимларини, газета мухлисларини янги бинога кўчиб ўтганликлари билан табриклади. Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, “Фарғона ҳақиқати”-“Ферганская правда” газеталари бош муҳаррири Муҳаммаджон Обидов ҳозирча матбуотга бундай эътибор Ёзёвон тумани ҳокими томонидан бўлганлиги, эндиликда бошқа туман-шаҳар газеталари муассислари ҳам ёзёвонликлардан ўрнак олса яхши бўлишини таъкидлаб, таҳририят ходимларига янги бинода янги-янги муваффақиятлар тилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Шоҳидбек Аслонов ҳам ёзёвонлик матбуотчиларга ўз дил сўзларини баён қилди.

 Ёзёвонлик ижод аҳли номидан сўзга чиққан таниқли ижодкор Муҳаммадрасул Кимсанбоев матбуотга бундай ғамхўрлик учун туман ҳокимлигига миннатдорчилик билдирди.

Тадбир қатнашчиларининг олқишлари остида туман ҳокимлиги ахборот хизматига янги “Спарк” автомашинаси топширилди.

 Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати мажлислар залида ўтган матбуот анжуманида сўз олган вилоят ҳокими ўринбосари Ж.Қўчқоров вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётида матбуотнинг иштирокига юқори баҳо бериб, ёзёвонлик журналистлар фаолиятига катта баҳо берди.

Анжуманда туман ҳокими Д.Джалилов журналистларнинг саволларига батафсил жавоб қайтариб, мана шундай учрашувлар фойдали эканини айтиб ўтди.

 Ушбу кун нафақат Ёзёвон матбуотчилари учун унутилмас бўлиб қолди, балки вилоятнинг турли сарҳадларида ижод қилувчи ҳамкасблари билан дийдорлашув тадбири сифатида ҳам бир умр ёдда қолади.

Бундай шароит, эътибор учун журналистларимиз астойдил ижод қилишади.

 “Марказий Фарғона” мухбирлари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ