Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


РУС ТИЛИ ва АДАБИЁТИ ТЎГАРАГИ ФАОЛИЯТИДАН

×

 2021-04-12 17:16:08    563

PDF yuklash
Chop etish


11-мактабда рус тили ва адабиёти  тўгараги аъзолари "Мы изучаем русский язык"  тадбирини  ташкиллашди.Тадбирни мактаб директори З.Набиев очиб, ҳорижий тилларни ўрганиш, яхши билиш, келажакда зарур бўлишини таъкидлаб ўтди.Ўқувчилар тадбирни рус шоири С.Есениннинг ҳикматли сўзлари, портрет ва китоблари билан безатиб, рус тилида равон олиб бордилар. Даврада ўқувчилар шоир ҳаёти ва шеърларидан намуналар ёд айтиб, русча куй-қўшиқларга рақсга тушиб, олқишландилар.  Тадбирнинг мазмунли бўлишига мактаб рус тили фани ўқитувчиси Роҳилахон Мамарасулованинг ўқувчиларга тўгарак машғулотларини яхши ўтаётганлигининг яққол кўриниши бўлди.Тадбир якунида бир гуруҳ фаол ўқувчи-ёшлар мактаб маъмуриятининг қимматбаҳо совғалари ва фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ