Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


МЕҲНАТГА ШЕРИКМИЗ, ДАРОМАД ФЕРМЕРЛАРНИКИ

×

 2021-04-05 17:55:43    18

PDF yuklash
Chop etish


Қорасоқол ММТП ҳудудидаги “Боқий” фермер хўжалиги дала шийпонида чигит экишга ер тайёрлаш ва уни қисқа фурсатларда якунлаш, ғалла парваришига бағишланган йиғилиш бўлди.Айтиш керакки, илгари фермерларни йиғилиши кўп бўларди, вақти чўзиларди. Аста секин бу ишлар изига тушиб, фермерлар дала ишлари билан шуғулланяптилар.Йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ф.Имоилов шу кундаги долзарб масалаларга тўхталди.–Фермер бой бўлса, хурсандмиз, – деди у. – Биз сизларнинг меҳнатингизга шерикмиз, даромадингиз ўзингизга, оилангизга буюрсин. Ёзёвон фермерларига ишонамиз. Буғдойдан юқори ҳосил олишда республикага намуна фермерлар бор, бу ерда. Чигитни тез ва сифатли экиш керак. Ғаллани ўғитлаш, заракунандаларга қарши ишловни кечиктирманглар.Туман ҳокими Д.Джалилов фермерлар олдига учта вазифа қўйди.Ер тайёрлаш, чигит экиш, ғалла парвариши.Ҳоким кластер мутасаддиларини фермерлар билан ҳамкорликда ишлашга чақирди.Ёзёвон фермерларига битта гап етади. Айниқса яхши гап. Ҳирмонларга барака бераверсин.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ