Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ИССИҚХОНАДА БАНАН ЎСЯПТИ
2021-04-02 15:53:14 596
Баҳор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи меҳнат фахрийси Саодатхон Саккизбоева хонадонидаги мўъжазгина иссиқхонасида банан етиштиради. 2 сотиҳли иссиқхонада лимон кўчати остида кўкатлар, картошка, помидор, бодринг, гул кўчатлари билан бирга банан ўсяпти.– Иссиқхонадан даромадимиз яхши, оиламиз эҳтиёжлари бут, орттириб чорва ҳам қилдик, – дейди С.Саккизбоева. – Қиш фасли совуқ келишига қарамай, кўчатларимизни асраб, яхши парваришладик. Лимон кўчатларимизнинг дастлабки даромади 2018 йилда 1,5 млн. бўлган эди. Мана ҳозир 5 млн. атрофида сотдик, – банан кўчатлари ёнидан «болалаб», кўчатлар чиқаряпти. Бу ниҳолларни ўғил-қизларимга, сўраган қўни-қўшниларига бердик, –дейди Саодатхон ая. – Мана кўриб турганинигиздек ҳозир гуллаб, мевалар тугмоқда.Биз миришкор ҳожи она билан суҳбатлашиб, унинг деҳқончилик ларига ҳавас қилдик.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ