Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” КИТОБ АЛЬБОМИГА ТАВСИЯ ЭТИЛЯПТИ

×

 2021-03-25 15:54:52    563

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президенти админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2021 йил 2 мартдаги 06-903-сонли топшириқ хатига асосан “Янги Ўзбекистон” китоб-албомига киритиш учун Ёзёвон туманидан қуйидаги объектлар тавсия қилинади:

1. “Фар.Ёз.инновация” МЧЖга қарашли гидропоника типидаги иссиқхона 1,2 гектар майдондаги замонавий иссиқхона учун тадбиркор 300 минг АҚШ доллари, 1,2 млрд. сўм сарфлаган.

2. “Имкон” кредит-савдо мажмуаси. Тадбиркор Ёдгоровлар томонидан туман маркази замонавий типда бунёд этилган. Олувчи ва сотувчилар учун барча қулайликлар яратилган.

3. “Олтинхон” замонавий савдо мажмуаси. Тадбиркор Ғанижон Мамажонов томонидан туман марказида қурилган. 30 дан ошиқ ишчи ўрни яратилган.

4.“Юксалиш” савдо мажмуаси. “Жамолиддин-Камолиддин Файз” хусусий корхонаси томонидан Ёзёвон шаҳарчаси марказида қурилган. 50 дан ошиқ иш ўрни яратилган.

5. Ҳунармандлар маркази. Давлат бюджети ҳисобидан 373-Буюк Ипак йўли устида 3 қаватли “Ҳунармандлар маркази” қурилиши якунланмоқда. “Ҳунармандлар маркази” 300 нафарга яқин ёш ҳунармандларни доимий иш билан ҳам таъминланадилар.

6.“Шаҳнозабону” давлат хусусий шерикчилигидаги мактабгача таълим муассасаси. Ёзёвон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тадбиркор Камолиддин Усмонов томонидан бунёд этилган. Тарбияланувчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. 120 ўринли, рус ва инглиз тилларини ўқитишга ихтисослашган.

7. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази маъмурий биноси. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида 373-Буюк Ипак йўли устида бунёд этилган.

8. Давлат хизматлари маркази. Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида туман марказида Давлат шерикчилиги асосида “Мебел+” МЧЖ томонидан бунёд этилган, мижозлар ва ишчилар учун барча шароитлар яратилган.

9. Кадастр агентлиги биноси. Фермер хўжаликлари эгалари ва аҳоли учун 373-Буюк Ипак йўли устида қурилган.

Ёзёвон туманидаги юқоридаги обьектлар “Янги Ўзбекистон” китоб-албомига киритиш учун тавсия этиляпти.

Таклифлар бўлса кутамиз.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ