Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман кенгаши сессияси
2021-03-20 17:40:06 641
КУН ТАРТИБИДА “ОБОД ҚИШЛОҚ”, “ОБОД МАҲАЛЛА”
Халқ депутатлари Ёзёвон туман кенгашининг XXVI сессияси бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокими ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, МФЙ раислари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партиялар, ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Сессия аввалида шу йил 14 март куни бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Ёзёвон тумани кенгашига сайловлардасайланган депутатларга гувоҳнома ва депутатлик нишони тантанали топширилди.
Сессияни туман ҳокими Д.Джалилов олиб борди.
Сессия кун тартибидаги “Ёзёвон туманидаги оғир шароитдаги 2 та МФЙда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида олиб бориладиган ишлар, ҳусусан хўжаликлараро ва ички йўлларни таъмирлаш, асфальтлаш, шағаллаштириш, пиёдалар йўлакларини қуриш ва таъмирлаш, ички ирригация тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, дарахтзор ва гулзорлар ташкил этиш, чиқиндихоналар қуриш ва таъмирлаш, тунги кўча ёритиш тизимини яхшилаш, электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш, алоқа ва ахборотлаштириш тизимини яхшилаш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш, ичимлик ва оқова суви таъминотини яхшилаш, якка тартибдаги ва кўп хонадонли уй-жойларни таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, ирригация-мелиорация тизимини яхшилаш, ижтимоий инфратузилма объектлари қуриш ва таъмирлаш ишлари ҳақида”ги масала юзасидан туман ҳокими ўринбосари Д.Бекмирзаев маъруза қилди.
Маърузачи 2021 йилда “оғир шароитдаги 2 та МФЙда “Обод қишлоқ” дастурини амалга ошириш доирасида 1496 та хонадонларда яшовчи 7803 нафардан зиёд аҳолини яшаш шароитларини яхшилаш, қулай шарт-шароитлар яратиш, МФЙларни меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида уларга йўл-транспорт инфратузилмаси, мухандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ободонлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилганини айтди.
Шунингдек “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 2018-2019 йилларда амалга оширилган ишлар, тумандаги мавжуд инфратузилмалар ҳамда мухандислик-коммуникация тармоқларининг ҳозирги кундаги ҳолати, 2021 йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Маърузачига ичимлик суви таъминоти, йўлларни шағаллаштириш, “Обод қишлоқ” борасида саволлар берилди.
Саволларга жавоблар қайтарилди.
Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.