Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Вилоят ҳокими ташаббуси билан

×

 2021-03-15 16:21:19    631

PDF yuklash
Chop etish


БИРИНЧИ БЎЛИБ ЁЗЁВОНДА

Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусда ёшларга ҳар томонлама эътиборни кучайтириш, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни ҳаётга татбиқ этиб, вилоятимиздаги мактабларга мусиқа асбоблари, спорт жиҳозлари етказиб бериш ташаббуси билан чиқди.

1-мактабда вилоят ҳокими томонидан Ёзёвон туманидаги мактабларга ажратилган мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозларини эгаларига топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлди.

– Вилоят ҳоким ташаббуси билан мактабларга 1,5 млрд. сўмлик мусиқа асбоблари, 7 млрд. сўмлик спорт жиҳозлари ажратилди, – деди вилоят ҳоким ўринбосари Ф.Қосимов. – Қувончли томони мусиқа асбоблари ва спорт анжомлари Ёзёвонда биринчи бўлиб эгаларига топшириляпти.

– Президентимиз спорт ва санъат билан ошно бўлган фарзандларимиз ёт ғоялардан йироқ бўлади, – деб бежиз таъкидламаган, – деди туман ҳокими Д.Джалилов. – Вилоят ҳокими Х.Бозаров томонидан туманимиздаги 39 та мактабнинг ҳар бирига рубоб, дутор, доира каби 57 млн. сўмлик мусиқа асбоблари, баскетбол, футбол, волейбол, қўл тўплари, стол тенниси  117,5 млн. сўмлик спорт жиҳозлар келтирилди. Бунга жавобан ўқувчиларимиз орасидан чемпионлар, санъаткорлар чиқишига ишонамиз.

Мусиқа асбоблари ва спорт жиҳозлари эгаларига тантанали топширилди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ