Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙЛИК
2021-03-05 11:47:56 671
“Маҳаллабай” тизими, “Ёшлар”, “Аёллар”, “Темир” дафтарларига киритилган фуқаролар билан ишлаш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича ўтказилган семинарда ҳоким ўринбосарлари ҳисоботи тингланди. Бу борада ишлар қилиняпти, лекин натижа кўнгилдагидек эмас. Туманимизда “Ёшлар” дафтарига киритилган 2273 нафар ёшларнинг 200 нафаригина ишга жойланди, холос.
Ёшларни тадбиркорликка йўналтириб, кредит бериш бўйича ҳам вилоятда оҳирги ўринлардамиз. Банк томонидан маҳаллаларга доимий вакилларни ишламаётганидан далолат. Аҳир бу вакилларга ойлик маошларидан ташқари кунлик 50 минг сўм йўл ҳаражатлари учун қоплаб берилаётганини “Агробанк” Ёзёвон бўлими бошлиғи Т.Насриддинов ўз маърузасида таъкидлади. “1+1” лойиҳаси бўйича бирор ёш тадбиркорга бириктирилгани йўқ.
“Аёллар”, “Темир” дафтарлар бўйича ҳам камчиликлар кўп.
– Иш билан таъминлашнинг энг тўғри йўли тадбиркорликни ривожлантириш, – деди туман ҳокими Д.Джалилов. – Шунда ишсиз фуқаролар доимий ишли бўлишади. Бунинг учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлаб, уларга ёрдам берайлик!