Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗАРОВ ЁЗЁВОН ТУМАНИДА

×

 2021-02-26 09:56:02    722

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, ўринбосарлари, вилоят сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор раҳбарлар билан биргаликда Ёзёвон туманига ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Ёзёвон туманидаги қолоқ фермер хўжаликларини ўрганиб, уларнинг муаммоларини эшитиб, амалий ёрдам бериш чораларини кўришдан иборат бўлди.

Вилоят ҳокими Ҳ.Бозаров вилоят раҳбарлари, туман раҳбарлари билан биргаликда чўл ҳудудидаги фермер хўжаликларида бўлиб, дала майдонларидаги олиб борилаётган ишлар билан танишишдан бошлади.

Тадбир давомида вилоят ҳокими ер майдонларида қилиниши керак бўлган агротехник ишлар, ғаллани тўғри парваришлаш ҳақида тўхталиб, ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди. Вилоят ҳокими ўз сўзида бир қарич ердан ҳам унумли ва самарали фойдаланиш ҳақида тўхталиб ўтди.

Вилоят ҳокими ташриф якунида “Боқий” фермер хўжалиги дала шийпонида қишлоқ хўжалиги ишларига бағишланган семинар ўтказди.

Семинарда вилоят ҳокими Х.Бозаров ер майдонларида камчиликларга йўл қўйган “Омадли Асадбек”, “Фарғона ёрқин истиқболи”, “Дониёр Али Ёқуб”, “Азиз чорва саховати”, “Зикирилло”, “Муҳаммад Иброҳим” каби фермер хўжаликларида ишлар тўғри ташкилланмаганига тўхталди.

Фермер ислоҳотчи, тадбиркор, билимли бўлишлилигини таъкидлади. – Фермер барчамизни боқади. Инсонлардан тортиб то чумоли, қушларгача. Бунинг учун деҳқонларимиз ислоҳотчи, ерга тўғри ишлов бериб, агротехник ишларни тўғри олиб боришга салоҳиятли бўлиши керак, – деди.

Вилоят ҳокими ММТП раисларига шароитлар яратиб берилишини айтиб, уларни расман ишга олиб пахта ва ғалла кластеридан маош тайинланишини ва ҳаттоки, хизмат машинаси бўлишлигини таъкидлади. 

– Чунки ММТП раиси кластер ва фермерлар ўртасидаги воситачи бўлиши керак. Эндликда фермерлар кластер фаолиятидан қаноатланмасалар, ўзлари бошқа кластерни танлашади. Кластерлар ўртасида ҳам рақобат бўлади, –деди вилоят ҳокими Х.Бозаров.

Семинар якунида муаммоси бор фермерлар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларига тўғри ечим топилишлиги ҳақида тегишли мутасаддиларга топшириқлар берди. Туман ҳокими Д.Джалилов топшириқларни ўз назоратига олди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ