Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ЁЗЁВОН ТУМАНИ: 1-СЕКТОР ФАОЛИЯТИ ҚИСҚА САТРЛАРДА

×

 2021-02-12 18:01:25    618

PDF yuklash
Chop etish


Тадбиркорлик, уни қўллаб-қувватлаш шу кундаги энг долзарб мавзу.

Туман ҳокими Д.Джалилов Ҳасанбой Эралиевга қарашли “Ёзт. Етти хазина” хусусий корхонасининг цехи фаолияти билан танишди.

Ҳоким танишиш жараёнида фаолиятни кенгайтириш, ишчи ўринлари кўпайтириш бўйича тавсиялар берди.


Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов Тошкент-Ўш халқаро магистрал йўли бўйида қад ростлаётган дўконлар қурилиши билан танишди.

Ҳоким тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, бунёдкорлик ишлари бўйича ўз тавсияларини берди.


Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов тумандаги 2-касб-ҳунар мактабида бўлиб, тадбиркор Камолиддин Усмонов томонидан бўш турган бинода ташкил этилаётган хусусий мактаб шароитлари билан танишди.

Ташриф давомида туман ҳокими тадбиркорнинг бу бўйича режалари билан танишиб, аниқ тавсиялар берди.

Тадбиркорнинг фаолиятига муваффақиятлар тилади.


Туман ҳокими Д.Джалилов, ўринбосарлари Ғ.Абдуллаев, Д.Назиров, туман Давлат кадастр бўлими бошлиғи ўринбосари Д.Раҳимов, туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Ў.Ҳайдаров, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси мутахассиси О.Абдуллаев биргаликда тумандаги Тошҳовуз “Ёшлар кичик саноат зонаси”га бориб, лойиҳа ташаббускорлари билан учрашиб, улар билан лойиҳалар амалга оширилиши юзасидан келишиб олинди. Лойиха ташаббускорлари томонидан берилган “Ёшлар кичик саноат зонаси”нинг шимолий-шарқ томондан йўл очилиши таклифи туман ҳокими томонидан инобатга олиниб, жойида масъулларга топшириқлар берилди.


Ёзёвон тумани ҳокими Д.Джалилов тумандаги “Шаҳнозабону” номли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, жажжиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, болажонлар билан мулоқот қилди.

Ўрганиш натижасига кўра, туман ҳокими МТТ ходимларига ўз тавсияларини берди.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ