Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Ёзёвонга журналист ва блогерлар ташрифи

×

 2021-02-11 18:15:27    563

PDF yuklash
Chop etish


ГУЛИСТОН КСЗда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан вилоятдаги журналист ва блогерлар учун пресс-тур ҳамда матбуот анжумани ташкил этилди.

Журналист ва блогерларнинг биринчи манзили ташкил этилган Гулистон кичик саноат зонасидаги лойиҳалар ва у ердаги қурилиш ишлари билан танишишдан бошладилар.

Бу ерда ташкил этилган лойиҳалар бўйича туман ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ғайратжон Абдуллаев батафсил таништиришдан бошлади.

Журналист ва блогерларга ҳамроҳлик қилган туман ҳокими Д.Джалилов ва туман прокурори И.Ходжаев бу ерда келгусида амалга оширилиши керак бўлган ишлар, иш ўринларининг яратилиши, аёллар ва ёшларни иш билан таъминлаш ва шу каби кўплаб қизиқтирган саволларига жавоблар беришди.

ЁШЛАРГА ЕР БЕРИЛДИ

Мамлакатимиз раҳбари Олий Мажлисга Мурожаатида ёшлар тақдири юрт тақдири эканлигини таъкидлаб, 2021 йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб атагани бежизга эмаслиги, ёшлар учун мамлакатимизда барча шарт-шароитлар яратиб берилишини айтиб ўтганди.

Ана шу асосда туманимизда ҳам ёшларга муносиб шарт-шароитлар яратиб беришга эътибор қаратилмоқда. Ёшлар билан ишлашга бағишланган навбатдаги тадбир – 2-сектор ҳудудида жойлашган Қорасоқол ва Юқори маҳалла йиғинларидаги 40 нафар ёшга 20 сотиҳдан ер ажратиб беришга бағишланган семинар байрамона ташкилланди.

Ёшларга ер ажратиш тадбирида туманимизда бўлиб турган журналист ва блогерлар ҳам қатнашишди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари М. Хатамов бугунги кунда юртимизда ёшларга қилинаётган ғамхўрликлар ҳақида гапириб, бугунги тадбир ҳам ана шу ғамхўрликнинг бир кўриниши эканлигини таъкидлади.

– Ёшларга ғамхўрлик мамлакатимиз сиёсатининг бош масаласидир, – деди туман ҳокими Д.Джалилов. – Буни барчамиз кўриб, билиб турибмиз. Бугунги тадбир ҳам шунинг бир мисолидир. Биз сизларга ҳосилдор ердан ажратиб беришдан мақсадимиз, яхши меҳнат қилиб, рўзғорга барака киритишларингни, яшаш шароитларинг янада яхши бўлишини истаймиз.

2-сектор раҳбари, туман прокурори, адлия маслаҳатчиси И.Ходжаев икки маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га тушган оила вакиллари бўлган ёшларга бу ернинг берилиши улар ҳаётида бурилиш ясашини айтди.

Семинарда ер олган ёшларга мутахассислар ўз маслаҳатларини бериб, бу борада ёрдам беришга тайёрликларини билдиришди.

Олдинда матбуот анжумани.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ