Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ

×

 2021-02-08 17:19:45    517

PDF yuklash
Chop etish


6-мактабда ғазал мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг  580 йиллигига бағишланган  “Навоийни англаш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи З.Тешабоева,  бўлим бошлиғи ўринбосари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси вакили М.Охунов, фахрий ижодкор, ёзувчи А. Тошқулов, туман “Бувижонлар кенгаши” раиси Д.Шерматова иштирок этдилар.

Тадбир кўтаринки рухда ўтди. Тадбир ташкилотчилари ва фаол ўқувчилар туман ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Шунингдек,  36-сонли ИДУМда Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган  “Навоийсин соғинган дунё” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Алишер Навоийнинг ғазаллари, рубоийлари ва ҳикматлари айтилди. Ўқувчилар бу ижод намуналарини инглиз ва рус тилларида ҳам ижро этдилар. Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Тадбир ташкилотчиларини ва  тадбирда фаол иштирок этган ўқувчилар туман ҳокимлиги, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмасининг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ