Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига

×

 2021-02-08 15:27:16    575

PDF yuklash
Chop etish


РУҲИ ШОД БЎЛДИ

4-мактабда Навоий бобомиз таваллудининг 580 йиллигига бағишлаб, маънавий-маърифий тадбир ҳамда она тили, математика, физика фанларидан семинар ташкилланди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи З.Тешабоева, ҚЯОЖ туман ташкилоти раҳбари Э.Раҳимова, ХТБдан Ё.Холиқова, мактаблардан келган ўқитувчилар қатнашдилар.

Мўъжазгина мактабдаги семинарга тайёргарлик аъло даражада ташкилланганини остонаданоқ сезишингиз мумкин. Гуллар, ҳар хил қўл меҳнати билан тайёрланган буюмлар, кўргазмали қуроллар кишини эътиборини тортади.

Тадбирда Навоий бобомизнинг рубоий, ғазалларидан тинглаб, рақосаларнинг чиқишларини қарсаклар билан олқишладилар. Айниқса, саҳна кўринишларини қойилмақом ижро этдилар.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари З.Тешабоева буюк мутаффакир Алишер Навоий руҳини шод этадиган бундай тадбирни ташкиллаган мактаб жамоасига ва она тили ўқитувчиси Гулбаҳор Абдуллажоновага миннатдорчилик билдирди.

Мактабнинг бир гуруҳ фаолларига туман ҳокимлиги, ҚЯОЖ туман бўлими, ХТБнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширдилар.

Раҳматилло ШОДМОНОВ.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ