Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Муносабат

×

 2021-02-04 14:37:19    555

PDF yuklash
Chop etish


ХУЛОСА ЧИҚАРДИК

Президент Ш.Мирзиёев  Ўзбекистондаги сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашувда бугунги кунда сиёсий партиялар олдида турган асосий вазифалар ҳақида атрофлича фикр билдириб, улар фаолиятини танқид қилди. Президент Давлат ва жамият ҳаётига доир кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда, халқимиз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда сиёсий партияларнинг ўрни катталигини таъкидлади.

Учрашув давомида Юртбошимиз томонларидан Сиёсий партиялар ўз депутатлари орқали жойлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ўрганиши, уларнинг ечими бўйича таклифлар бериши, айниқса, таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини олиб бориши муҳимлиги қайд этиб ўтдилар.   Шунингдек  2,5 миллион аъзога эга сиёсий партиялар ва ижро ҳокимияти ўртасида жойларда яқин ҳамкорлик умуман йўқлигини айтиб, «Бугунги кунда сиёсий партияларнинг энг қуйигача, маҳаллагача тушиб ҳалқнинг муаммоларини ўрганиб, уларни ҳал қиладиган чинакам кучга айланганми йўқми», –деди.

Мулоқот давомида  сиёсий партиялар фаолияти бугунги замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, чуқур таҳлил қилиниб, уларнинг ишини такомиллаштириш ва самарасини ошириш бўйича фикр-мулоҳазалар, амалий таклифлар билдирилди.

Ушбу учрашув ва Президентимиз томонларидан билдириб ўтилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда,  O’zLideP Ёзёвон туман Кенгаши, депутатлик гуруҳи ҳамда партия фаоллари иштирокида халқ депутатлари Ёзёвон туман кегашидаги O’zLideP депутатлик гурухининг йиллик иш режалари яна бир бор қайта кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан партиянинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, аҳолининг бугунги кундаги муаммоларини ҳал этиш ва қатъий жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича келишиб олдилар.

Б.КОМИЛОВ,

O'zLiDeP туман кенгаши аппарат раҳбари.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ