Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Секторлар фаолиятидан

×

 2021-02-01 13:25:22    558

PDF yuklash
Chop etish


ТОШҲОВУЗ МФЙда
Ёзёвон тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов бошчилигида сектор аъзолари Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини хонадонларида бўлишди. Улар хонадонлардаги муаммоларни ўрганишди. Тошҳовуз маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 840 та хонадон бор. Тумандаги мутасадди ташкилотлар томонидан аниқланган муаммоларни жойида бартараф этишга ва тушунтириш ишлари олиб боришга эришилмоқда. Сектор аъзолари кириб борган хонадонларнинг тозалигини таъминлаш ва ободонлаштириш борасида ҳам бир қатор  тавсиялар бердилар. 1-сектор раҳбари Й.Бойигитов ҳудуддаги бир нечта хонадонларда  бўлди. Жумладан, Тошҳовуз кўчаси 100-уйда истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқаро Оятилло Умаров ҳолидан хабар олди. Тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабабли, туман шифохонасининг шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига даволаниш учун жойлаштирилди. Бундай савобли ишлар давом этмоқда.
ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ