Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

×

 2021-01-30 14:52:32    611

PDF yuklash
Chop etish


Қадрли юртдошлар!

Юрт обод бўлса, кўнгиллар обод бўлади. Қишнинг энг қийин кунлари ортда қолмоқда. Ҳадемай ўлкамиз узра сепини ёйиб баҳор кириб келади. Халқимиз жуда қадим замонлардан баҳор фаслини ҳовли, кўча, маҳалла ва далаларда ободончилик ҳашарлари ўтказиб, шоду ҳуррамлик билан кутиб олишган. Ушбу урф минглаб йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб шаклланиб келмоқда. Бугун ҳур диёримизда кўчаларимиз, маҳалламиз ободлиги учун ҳашарлар ўтказиш одати янада янгича жило топиб бормоқда.

Азиз дўстлар!

Ушбу йил биз учун шуниси билан мўътабарки, барчамиз истиқлолимизнинг 30 йиллигини кўтаринкилик билан нишонлаймиз. Шу муносабат билан мамлакатимизда шу муборак санани ўзгача руҳда, ўзгача кайфиятда кутиб олишга тайёргарлик ишлари кетяпти. Ушбу тайёргарлик муқаддимаси сифатида вилоят ҳокими томонидан 1февралдан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш зарбдор 40 кунлиги эълон қилинди. Шу муносабат билан маҳаллалар, кўчалар, йўллар, зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишлари олиб боришга алоҳида эътибор қаратайлик.

Ҳурматли корхона, ташкилот, муассаса ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари!

Ўз ҳудудингизда ободончилик ҳашарларини уюшқоқлик билан ўтказишга алоҳида эътибор беринг. Кўкаламзорлаштириш, ҳудудни гуллаган масканга айлантиришга эришинг.

Қадрли дўстлар, зарбдор 40 кунликда Ёзёвонимизни обод, хушманзара, кўрган кўзларни яшнатадиган масканга айлантирайлик.

Барча-барчани ободончилик ҳашарига, эзгу ишларга чорлаб қоламан.

Туман ҳокими  Й.БОЙИГИТОВ.