Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi


Муносабат

×

 2021-01-26 11:01:59    628

PDF yuklash
Chop etish


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН МАФКУРАСИ ПОЙДЕВОРИ

Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам, яқинда маънавий соҳани ривожлантиришга бағишлаб ўтказган видеоселекторда ҳам мамлакатимиз мафкурасининг асоси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлишини, мафкура аввало фикр тарбияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясидан иборат бўлиши зурурлигини таъкидлади.

Мамлакатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ҳозир шундай замонда яшаяпмизки, ҳар томондан тўховсиз равишда янгиликлар оқими ҳаётимизга кириб келмоқда. Айниқса, фарзандларимиз доимо ана шу янгиликлар гирдобида яшаяптилар. Биз- катталар ҳозир шундай ҳолатдамизки, ўзимиз билан ўзимиз бўлиб, болаларимиз нималар билан машғуллигига беэътибормиз. Қўлига бериб қўйган телефонларимиз орқали ёт мафкура уларнинг миясини кемираётганига бепарвомиз. Зўравонликни, беҳаёликни, ғарбча эркинликни тарғиб қилаётган фильмлар, миллийлигимизга мутлақо тўғри келмайдиган мусиқа ва қўшиқлар қалбини забт этаётганига бамайлихотир қараб турибмиз. Биз қарийб чорак аср “Юксак маънавият - енгилмас куч” деб ҳайқириб келдик. Ҳайқириқларимиз қоғозларда, катта-катта анжуманлар ўтказилган кўркам бинолар залларида қолиб кетди. Биз ўзимиз у ёқда турсин, фарзандларимиз тарбиясига ҳам лоқайд бўлдик. Абдурауф Фитратнинг бугунги кун учун ниҳоятда зарур бўлган донишона фикри бор: “Оиладаги энг оғир вазифа- бола туғилганидек кейинги тарбиясидир. Фарзанд тарбияси аслида икки калимадан иборат. Шунинг учун ҳам назарингизда жуда майда муаммодек кўринади. Лекин доно одамлар биладиларки, бани Одамнинг сиёсий, диний, ижтимоий инқилобларининг асоси ана шу икки сўз - “бола тарбияси”дан иборат бирикмага боғлиқ. Бу халқнинг ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб, иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши, заиф бўлиб, ҳадикка тушиши, фақирлик жомасини кийиб, бахтсизик юкини тортиб, эътибордан қолиши, ўзгаларга тобе, қул ва асир бўлиши болаликдан ўз ота-оналаридан олган тарбиясига боғлиқ” Бу фикрлар изоҳ талаб бўлмаса керак.

Биз янги Ўзбекистон мафкурасини яратар эканмиз, ўзибўларчиликдан, мақтанчоқликдан, тобеинликдан қутилиб, аввало ўзимизни сиёсий, ҳуқуқий, маънавий тарбиялаш баробарида фарзандларимизга миллий қадриятларимиз асосида тарбия бермоғимиз, мамлакатимиз янги мафкураси яралишига пойдевор бўлади. Бу оғир, лекин уддалаш имкони бор вазифадир.

Исҳоқжон КАРИМОВ,

журналист.

ЁЗЁВОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ