Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Л О Й И Х А
2021-01-08 10:33:14 606
Чўлигулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўлигулистон қишлоғи худудидан ўтган “Тошлоқ-Қоратепа-Эшонтўпи”
4к 839 автомобиль йўлининг ПК 230-ПК 250 қисми оралиғига Тезликни чекловчи 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл
белгисини ўрнатиш тўғрисида.
Чўлигулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўлигулистон қишлоғи худудидан ўтган “Тошлоқ-Қоратепа-Эшонтўпи” 4 к 839 автомобиль йўлининг ПК 230-ПК 250 қисми оралиғига тезликни чекловчи 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатишни сўраб туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2020 йил 21 октябрь кунги туман ҳокими номига ёзган 178-сонли хатига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ёзёвон тумани Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 2020 йил 21 октябрь кунги туман ҳокими номига ёзган 178-сонли хати инобатга олинсин.
2.Туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи (Ў.Хайдаров)га Чўлигулистон маҳалла фуқаролар йиғини Чўлигулистон қишлоғи худудидан ўтган “Тошлоқ-Қоратепа-Эшонтўпи” 4 к 839 автомобиль йўлининг ПК 230-ПК 250 қисми оралиғига тезликни чекловчи 3.24 “Юқори тезлик чекланган” йўл белгисини ўрнатиш вазифаси юклатилсин.
3.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Рахмонов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими: Й.Бойигитов.